Москвада ўзбекистонликларнинг жасадлари топилди

Image caption Москвада меҳнат муҳодирларига нисбатан жиноятчилик ортиб бораётгани айтилади

Москванинг Выхино метроси яқинидаги турар жойлардан бирида икки ўзбекистонлик йигит ва бир аёлнинг жасади топилган.

Россия Тергов қўмитасига кўра, учовлон номаълум кишилар томонидан сўйиб кетилган. Ўлдирилганларнинг баданлари пичоқ зарбидан илма-тешик бўлган айтилади.

Ўзбекистонлик йигитларнинг шахси аниқланган, бироқ аёлнинг кимлиги ҳозирча номаълум қолмоқда.

Аёл ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкинлиги тахмин этилмоқда.

Россия Тергов қўмитаси расмийларининг айтишларича, ҳозиргача жиноятга алоқадор бирон киши қўлга олинмаган.

Ўзбекистонликлар ижарага турган уй эгаси милиция томонидан сўроққа тутилган. Уй эгаси сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқароларидан бири қурилишда, аёл эса, Выхино мева-сабзавот бозорида сотувчи бўлиб ишлаган.

Москвада меҳнат муҳожирларига нисбатан жиноятчилик ортиб бораётгани айтилади.

Бундан икки ҳафта олдин Москвадаги “Виктория” бозорида уч нафар Тожикистон фуқароси номаълум киши томонидан отиб ўлдирилганди.