Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Суҳроб Исмоилов: "Ўзбекистонда эълон қилинмаган сафарбарлик мавжуд"

Ўзбекистоннинг расмий матбуотида андижонлик қочқинлар ва мухолифатнинг Берлиндаги анжумани қораланган мақолалар эълон қилинган.

Ҳукуматга яқин press-uz нашри андижонлик қочқинларни "диний экстремистлар", "Эрк" демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳни эса "пантуркист", дея тасвирлаб, янги тузилган "Ўзбекистон Халқ Ҳаракати"нинг ҳеч кимга фойдаси йўқлигини айтади.

Тошкентда милиция оммавий норозиликларни бостириш бўйича Тошкент шаҳрида кенг кўламли ўқув машғулотини ўтказгани ҳақида хабарлар олинган.

Uznews.net мустақил ахборот хизматининг хабар беришича, бундай машғулотлар ўтган ҳафта Тошкент шаҳрининг бир неча боғида ўтказилган.

"Унда ҳуқуқ-тартибот ходимлари оммавий намойишлар ва аҳоли чиқишларини тарқатиш тактикаларини ўрганишди," дея хабар беради uznews.net ахборот хизмати.

Ахборот хизматининг ўз исмини ошкор этишни истамаган Тошкент шаҳар ички ишлар бўлими ходимига иқтибосан маълум қилишича, "ўқув машғулоти шаҳардаги учта паркда – Ғафур Ғулом, Миллий боғ ва Юнусобод туманидаги парклардан бирида бўлиб ўтган."

Унда милиция ходимларидан ташқари ўт ўчириш хизмати ва тиббий ходимлар қатнашгани хабар қилинади.

"Милиционер фикрича, ўқув машғулотларининг ўтказилишига Ўзбекистонда намойишга тайëргарлик ҳақидаги хабарлар, шунингдек ҳуқуқ-тартибот идораларига халқ томонга ўтишга чорловчи қўнғироқлар бўлаëтганлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин," дея хабар беради uznews.net.

Би-би-си Тошкентдан норасмий эксперт-ишчи гуруҳи фаоли Суҳроб Исмоилов билан боғланиб, милициянинг халқ ғалаёнларини бостиришга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказаётгани ҳақидаги хабарларда қанчалик жон бор, деб сўради.