Сўнгги янгиланиш 26 май 2011 - 19:28 GMT

Берлин девори, мухолифат ва қурултой ҳақида "деворий газета"

Берлин девори

Бундан йигирма йил аввал Шўролар қулаши билан мустақил давлатга айлаган Ўзбекистоннинг мухолифатини Рейхстаг саройига ўхшатиш мумкин. Бу сарой ўзининг юз йилдан ортиқ тарихида гуллаб яшнаган, бомбаланган, таҳқирланган, нафрат манбаига айланган ва алал оқибат – демократия ўчоқларидан бири дея номини тиклаган, обод ва озод мамлакатнинг рамзи...

Бир миллатни иккига бўлган Берлин Девори ҳаёт ҳақиқатидан истибдод рамзига айланаётган маҳал Шўролар Ўзбекистонида уч – тўрт нафар бир қадар хаёлпарастроқ, миллатсеварроқ ва ҳатто олифтароқ адиблар Болтиқбўйи республикалари томон орзуманд боқишаётган, тилларини “мустақиллик” деган сўз билан чархлаб, халқ ва ҳукумат қулоқларини бу сўзга ўргата бошлаганди. Деворлар бузилаётган пайтда Шўролар Ўзбекистонининг қўғирчоқ ҳукумати тепасига бир арбоб келди. Дунё эврила бошлаган замонлар эди...кейин ҳам орадан йигирма йилдан кўпроқ вақт ўтди, қанча сувлар оқди, қанча инқилоблар бўлди, қанча урушлар бошланиб тугади...

Ўзбекистонда сиёсий саҳнаси Москвадан озодроқ бўлди. Бир авлод улғайди ва ҳатто фарзандли бўлди. Ҳокимлар, вазирлар, раислар ўзгарди. Президент ўзгармади.

2005 йилда Андижонда минглаб одамлар кўчага чиқди. Бири нон деди, бири адолат...Одамлар отилди. Юзлаб андижонликлар ватандан бош олиб чиқишга мажбур бўлишди. Андижонда бир кечада қабрлар кўпайди...

Тарқоқ, ожиз ва ватандан қувилган мухолифат гуруҳлари аксар ҳолатларда йигирма йил бир-бирлари билан курашдилар. Бугун ҳам вазият тубдан ўзгаргани йўқ. Аммо улар орасидаги “деворлар”га дарз кетди. Деворлари билан машҳур Берлинда Ўзбекистон Халқ ҳаракатига асос солинди.

Ҳар ҳолда, қурултойда фикрлар доим ҳам бир хил эмас эди. Рамзга айланган Берлин деворининг сояси эдими ёки ўз дунёсига маҳлиёликми... Аммо мақсад бир эди...

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.