Бош вазир ҳисобот бериши Ўзбекистон демократлашаётганини англатадими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty
Image caption Шавкат Мирзиёев 2003 йилдан буён Ўзбекистон Бош вазири

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси вакиллари олдида ҳисобот беради.

Парламентнинг қайси мажлисида Бош вазир Шавкат Мирзиёев ҳисоботи тингланиши маълум қилинмаган.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон бош вазири жамиятни демократлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш йўлида қандай ишлар бажарилаяпти, Ўзбекистонда 2011-йил эълон қилинган "Кичик ва ўрта тадбиркорлик йили" дастури доирасида нималар қилингани ҳақида ҳисобот бериши керак.

Минскдаги бош вазирлар учрашувида олинган фотолавҳа

Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимовдан Қонунчилик палатаси депутатлари давлат бюджети ҳақида, Бош вазир ўринбосари Абдулла Ориповдан Ўзбекистондаги тиббиёт тизимининг бугунги аҳволи ҳақида эшитмоқчилар.

Бундан олдин Ўзбекистон парламентига бош вазирга ишончсизлик билдириш ваколатини берувчи қонун қабул қилинган, ушбу ўзгаришлар Президент Каримовнинг ўтган йил ноябридаги маърузасидан кейин жамиятда партиялар ролини ошириш мақсадидаги амаллар экани айтилган.

Ўзбекистон бош вазиридан ўз фаолияти ҳақида ҳисобот бериш тартиби жорий этилаётгани ҳақидаги хабар хориждаги Ўзбек мухолифати Араб дунёсидаги ўзгаришлардан руҳланиб, Ўзбекистонда ҳукуматни тинч йўл билан алмаштириш мақсадидаги чораларга қўл урганларини эълон қилишлари ортидан юз бермоқда.

Хўш, Ўзбекистонда нега бугунга келиб ҳукуматдан ҳисобот талаб қилинаяпти? Ушбу саволни биз ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовга бердик.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди