Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Хуршид Дўстмуҳаммад: "Ўринбой ҳақиқий инсон ва холис ёзувчи"

Image caption Ўринбой Усмон қатор китоблар муаллифидир

Ўзбекистонлик таниқли адиб ва сиёсатчи Хуршид Дўстмуҳаммад 12 кундан бери Тожикистонда ҳибсда ушлаб турилган Би-би-сининг Хўжанддаги мухбири Ўринбой Усмонни талабалик йилларидан танийди.

Икковлон Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетида бирга ўқишган.

Хуршид Дўстмуҳаммад ўз дўсти Ўринбой Усмоннинг шундай эслайди.

"У аълочи талабалардан ҳисобланарди. Ҳамма фанларга сидқидилдан, ҳалол ёндошарди. Нафақат фанларга, одамлар билан муносабатда инсон сифатида ҳеч бир кимнингдир шахсига тегадиган салбий хусусиятини ҳеч ким билмайди. Шу вақтгача у ҳақда "бир номақбул гапни айтибди ё бир номақбул ишни қилибди" деган гапни эшитмаганман", дейди адиб.

Жаноб Дўстмуҳаммад ўз дўстининг ёзувчилик маҳоратини олқишлайди.

"Ёзганида ҳам, яхши фазилатларни, ибрат бўладиган фазилатларни ёзиб, инсоннинг қалбини тушунишга ҳаракат қиладиган ёзувчи. Турли вазиятларда, мураккаб ҳолатларда ўз қаҳрамонларини ўрганиб, китобхонларга ибрат бўладиган томонини ёзадиган ёзувчи деб биламан", дейди у.