'Зилзиладан азият чеккан баъзи қишлоқлар аҳолисининг 30-40 фоизи ёрдамга муҳтож'

Фото муаллифлик ҳуқуқи b

Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида рўй берган кучли зилзиладан сўнг талофотлар ва етказилган зарар ҳажмини аниқлаш ҳаракатлари кетмоқда.

Расмийлар томонидан зилзила оқибатлари ҳақида бугун қўшимча маълумот берилмаган.

Чоршанба куни кечга яқин Ўзбекистон Фавқуллода вазиятлар вазирлиги чиқарган баёнотда зилзила оқибатида Фарғона вилоятининг Риштон, Бағдод ва Ўзбекистон туманларида айрим эски уй-жойларга шикаст етгани ва бунинг оқибатида 13 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, жароҳат олганлардан 86 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг 35 нафари шифохоналарга ётқизилгани айтилганди.

Фарғоналик инсон ҳуқуқлари фаоли Абдусалом Эргашев Фавқулодда Вазиятлар вазирлигининг маҳаллий бошқармаси расмийларидан бугунги аҳвол ҳақида тафсилотларни билишга уринган.

Расмийларнинг айтишларича ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар сони борасида бугунга келиб ўзгариш йўқ.

Абдусалом Эргашев Водил қишлоғидаги аҳволни бориб ўрганган.

Унга кўра, қишлоқда ора-чора вайрон бўлган ва яроқсиз ҳолга келган уйлар бор, кириб яшаш мумкин бўлмаган ҳолга келган уйлар кўп.

Чимён, Водил ва Қўрғонтепа қишлоқларида уйлари вайрон бўлганлар ташқаридаги супаларда кун кечиришмоқда.

Кўплаб уйлар таъмирлашга яроқсиз бўлгани учун бузиб, қайта қуриш эҳтиёжи бор.

Шу жиҳатдан қурилиш материалларига эҳтиёж катта.

Расмийлар етказилган зарарни чамалаш, ҳисоблаш ва рўйхатга олиш ишлари билан шуғулланмоқдалар, лекин ҳозирча амалий ёрдам етказиш бошланмаган.

Абдусалом Эргашевга кўра, баъзи қишлоқларнинг 30-40 фоизгача аҳолиси ёрдамга муҳтождир.

Фарғона тумани Сойбўйи қишлоқ фуқаролар кенгаши аъзосининг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, бу қишлоқда 205 та жиддий зарар кўрган хўжалик бор.

Қишлоқдаги уйларнинг аксари синч уй бўлгани учун кўпда фақатгина деворлар ўпирилиб тушган, лекин қишлоқда жароҳатланганлар йўқ.

Маҳаллий ҳокимият қошида махсус комиссия ташкил этилиб, жиддий зарар етказилиган хўжаликларга амалий ёрдам кўрсатиш миқёслари ўрганилмоқда.

Маҳаллаларда ҳашар йўли билан, маҳаллий тадбиркорлар орқали қурилиш молларини етказиб беришда ёрдам бериш чоралари ташкиллаштирилмоқда.

Расмийнинг айтишича, маҳаллий аҳолига моддий ёрдам билан биргаликда маънавий қўллов ҳам зарур.

Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги чодирлар ва озиқ-овқат етказиб беришни ваъда берган.

Зилзила гувоҳлари мактубларидан

Yusufjonov To'lqinjon, Bag'dod tumani: Men bu paytda xali uxlamagandim.Bir payt gumburlagan ovozdan keyin yer qimirlay boshladi.Shunaqangi qo'rqinchli bo'ldiki.Uy devorlari g'irs g'irs ovoz chiqardi.Xozir uy bosib qoladi deb o'ylagandik.Yaxshiyamki xudo saqladi.Bir necha qo'shni uylarga ziyon yetdi.Devorlar ag'anab ketgan.Bunaqa ofatlardan xudoni o'zi saqlasin.

Eldor yusupov, Qoqon: Fargona viloyati buvayda tumanida, ko'p qavatli uylarda zilzilini qaytishdan hovotirlanib,uyga kirgani qorqib uyga kirgani qorqishmoqda. Mamatkulov Shamsiddin, Besharik: Men besharik tumani Shoberdi qishlogidanman BIZDA xam juda qattiq buldi zilzila tun yarmida xamma kuchaga chiqib otirdi uylar 2sm gacha yorildi men bilan bog'laninglar. Murodjon Tojaliyev, Rishton: Rishton tumani Mehnatabod qishlog'ida 2 uyda molhona buzulib mol tagida qolib ketgan.

Qo'ldashev Sherali, Farg'ona: Men farg'ona viloyati buvayda tumani dexqonobod qishlog'ida yashayman bu yerda xam zilzila kuchli boldini dexqonobod qishlog'ida yashayman bu yerda xam zilzila kuchli boldi.