Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон 4 -0 Қирғизистон, Ахбор Имомхўжаев ўйинни қандай шарҳлайди?

Қирғизистонга қарши Тошкентнинг "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг иккинчи босқич саралаш учрашуви 4 : 0 ҳисобида Ўзбекистон миллий терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

Александр Гейнрих, Марат Бекмаев, Сервер Жеппаров ва Улуғбек Бақоевлар ўйин қаҳрамонига айланишди.

Ўзбекистонлик ишқибозлар айни дақиқаларда ўз миллий терма жамоаларининг ғалабасини катта шодиёналар билан байрам қилишмоқда.

Учрашувни стадионнинг ўзида 20 мингдан зиёд ишқибоз томоша қилгани айтилади.

Хўш, бугунги ҳал қилувчи учрашув ўзбекистонлик футбол мутахассисларида қандай тассурот қолдирди?

Суҳбатдошимиз ўзбекистонлик фахрий футбол шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев.