Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда ғалла режасини бажармаган фермерларни нима кутади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи UNIAN
Image caption Ўзбекистонда 41 минг фермер хўжаликлари давлатга арзон нархда пахта ва ғалла топширишга мажбур

Ўзбекистонда кузатилаётган бу йилги қурғоқчилик ва сув етишмаслиги ўзбек фермерлари аҳволини оғирлаштирган.

Ўзбекистонлик мустақил экспертлар ва тадқиқодчиларидан ташкил топган нодавлат ташкилот - "Эксперт Ишчи Гуруҳи" янги ҳисоботи худди шундай хулосага келган.

"Эксперт Ишчки Гуруҳи" хулосаларига кўра, қурғоқчилик кўплаб вилоятларда фермер хўжаликлари ишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистон президенти мамлакат ғаллакорларини давлатга ғалла топшириш режасини бажарганлари билан қутлаган эди.

Табрикда айтилишича, бу йилги қурғоқчиликка қарамай, ўзбек деҳқонлари 7 миллионга яқин ғалла хирмони яратишга муваффақ бўлганлар.

Бироқ Эксперт Ишчи Гуруҳи ҳисоботи муаллифи Санжар Саидов фермерларнинг 80 фоизи давлат режасини бажара олмаганини айтади.

Би-би-си Санжар Саидовни суҳбатга тортди.