Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

АҚШда ўзбекистонликнинг ушланиши ватандошларини ҳайратга солди

Image caption Улуғбеқ Қодиров АҚШга Ўзбекистондан икки йил муқаддам келганди

Америка Қўшма Штатларида 21 ёшли Ўзбекистон фуқаросига Президент Обамани ўлдириш билан таҳдид этиш айблови қўйилган.

Улуғбек Қодиров, шунингдек, автомат ва гранатага эга бўлиш ҳамда АҚШда ноқонуний юрганликда айбланмоқда.

Прокурорларга кўра, Қодиров шу ой бошларида Алабама штатидаги мотелда махсус хизмат жосусидан қурол сотиб олаётган пайт ҳибсга олинган.

Франс-Пресс ахборот агентлиги маълумотига кўра, Улуғбек Қодиров АҚШга талабалик визаси билан икки йил муқаддам келган.

Агар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан қўйилаётган айблар исботланса, у 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ҳозирда Қўшма Штатларда яшаётган ўзбекистонлик собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев Улуғбек Қодировнинг ҳибсга олиниши кўпчилик ватандошларини ҳайратга солганини айтади.