Ўзбекистон футболчилари гуруҳ беллашувларига йўлланма олишди

Ўзбекистон миллий жамоаси
Image caption Ўзбекистонлик футболчилар илк беллашувда осон ғалабага эришдилар, аммо олдинда узоқ ва машаққатли йўл турибди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтажак Жаҳон Кубоги финал босқичига чиқиш учун илк саралаш матчда Қирғизистон миллий жамоаси устидан йирик ғалабага эришди.

Бишкекда шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи яримида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда ўзбек футболчилари учта жавобсиз гол киритишди.

Ўтган ҳафта охирида Тошкентда бўлиб ўтган илк учрашувда Ўзбекистон 4:0 ҳисобида Қирғизистон жамоаси устидан ғалаба қозонган эди.

Бишкекдаги учрашувда ҳимоячи Виктор Карпенко ва ҳужумчи Баҳодир Насимов (иккита) рақиб дарвозасини нишонга олдилар.

Энди Ўзбекистон футболчилари Жаҳон Чемпионати финал босқичига йўлланма олиш учун гуруҳ беллашувларида иштирок этишади.

Қуръа шу ҳафта охирида ташланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон Чемпионатининг финал босқичига чиқишга муваффақ бўлмаган.