Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тошкентда Рамазон: бир стакан нишолда 2000 сўм

Фото муаллифлик ҳуқуқи fromuz.com

Дунё мусулмонлари учун 1 августдан муқаддас Рамазон ойи бошланди.

Ўзбекистонда ҳам Рамазон ойини 1 августдан бошлаб ўтказиш ҳақида Президент фармони эълон қилинди.

Ҳижрий тақвим билан ҳаракатланиб, мелодий тақвимдаги санадан ҳар йили 11 кунга эрта келадиган Рамазон ойининг бу йил августга тўғри келиши Ўзбекистонда ҳам мусулмонларнинг ҳаво иссиқ паллада узун кунни сувсиз ўтказишларини англатади.

Аммо иссиқ ҳаво Ўзбекистондаги бу йилги Рамазоннинг ягона ўзгачалиги эмас.

Нарх-наво, хусусан, озиқ-овкат нархлари ҳам сўнгги йиллардаги энг юқори даражага кўтарилган.

Бундан олдин Тошкентда гўшт нархлари 22-25 минг сўмга кўтарилиб кетгани хабар қилинди.

Шунингдек, 1 августдан бошлаб бензин нархи яна ўн фоизга ошган.

Мамлакатнинг қатор вилоятларида сув тақчиллиги кузатилган.

Сув озлигидан экин-тикинлар ҳосили кам, бу эса нарх-наво кўтарилишига олиб келган.

Биз айни манзарада Рамазон ойининг қандай бошлангани ҳақида Тошкентлик Абдураззоқ Содиқов билан суҳбатлашдик.