Сўнгги янгиланиш 24 август 2011 - 12:46 GMT

1991 йилда Ўзбекистон қаерда эди, бугун қаерда? 15 республикани таққосланг

Бир пайтлар 15 республикадан Шўролар Иттифоқи таркиб топган эди. 1991 йилда улар ҳаммаси мустақилликни қўлга киритдилар. Янги мамлакатлар социалистик иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишнинг мушкул даврини бошдан кечирдилар. Бундан айримлари ўзларини ўнглаб олдилар, айримлари яна иқтисодий инқирозга, айримлари эса қуролли можароларга дуч келдилар.

Ушбу схемада 15 республиканинг миллий бойлик, соғликни сақлаш ва демократия даражаси сингари кўрсаткичлар бўйича ривожланиши акс этган.

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Тоомас Ҳендрик Илвес(чапда), Бош вазир Андус Ансип

Фаровонлик

Эстония собиқ Совет республикалари орасида энг бой мамлакатдир. Мамлакатда электроника ва телекоммуникация соҳалари яхши ривожланган. Финландия, Швеция ва Олмония билан кучли савдо алоқаларига эга. Қўшни Болтиқбўйи қўшнилари сингари Эстония мустақилликнинг илк ўн йили ичида эркин бозор сари шахдам қадамлар ташлади.

2004 йил майида Оврўпо Иттифоқи таркибига қўшилди ва мамлакат иқтисодиётига сармоялар оқиб кела бошлади. Аммо 2008 йилда мамлакат глобал молиявий инқироз зарбига учради. 2009 майида Эстония ишсизлик даражаси бўйича Оврўпо Иттифоқида энг ёмон кўрсаткични қайд этди - 15.6%. Бир йил муқаддам ушбу кўрсаткич бор-йўғи 3.9% эди.

Ҳукумат мамлакатда инқирозни бартараф этиш учун кескин чораларни қабул қилди ва 2011 йил январида Евро ҳудудига киришга муваффақ бўлди. Бош вазир 2007 йил январига қадар Евро ҳудудига киришни режалаштирган эди, бироқ юқори инфляция даражаси ҳукуматни ушбу режани кечиктиришга мажбурлади.

Мамлакатларни қиёслаш

1990 йилдан буён миллий бойлик

ЯИМ жон бошига(2000 йилдаги АҚШ доллари курси бўйича)

Эстония
Тожикистон
Ўртача(бутун собиқ Совет республикалари бўйича)

Эътиборга инфляция олинган, турли мамлакатлардаги яшаш сарф-харажатлари ўртасидаги фарқ инобатга олинмаган

Манба: Gapminder/Жаҳон банки

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Имомали Раҳмон

Фаровонлик

Тожикистон собиқ Иттифоқнинг 15 давлати орасида энг қашшоғидир. Мустақиллик эълон этилишидан сал ўтмай, мамлакат 1997 йилда якунланган беш йиллик фуқаролар уруши гирдобига шўнғиди. Бу йиллар мобайнида 50 мингга яқин инсон қурбон бўлди, аҳолининг ўндан бир қисми мамлакатни тарк этди. Иқтисод ўтган йиллар мобайнида ўнгланмади, қашшоқлик ўсди.

Тожикистон Ялпи Ички Маҳсулотининг деярли ярми мамлакатдан ташқарида, асосан Россияда ишловчи меҳнат муҳожирлари томонидан яратилади. 2009 йили рўй берган бўҳрон бу ҳолатни хавф остига солди. Асосий экспорт маҳсулотлари пахта ва алюминий. Нефт ва газ соҳасида ташқи импортга қарам.

Автократия ёки демократия

1990 йилдан кейин ўзгарган мамлакат раҳбарлари сони

1990 йилдан кейинги умр узунлиги

Туғилган пайтда кутиладиган ўртача умр узунлиги(йилларда)

1990 йилдан буён миллий бойлик

ЯИМ жон бошига(2000 йилдаги АҚШ доллари курси бўйича)

Қайд: Мамлакат раҳбари президент. Латвия, Литва, Молдова ва Эстонияни бош вазир бошқаради.

Манба: Reporters Without Borders, 2010 йилдаги матбуот эркинлиги индекси

Манба: Gapminder/Жаҳон банки

Эътиборга инфляция олинган, турли мамлакатлардаги яшаш сарф-харажатлари ўртасидаги фарқ инобатга олинмаган

Манба: Gapminder/Жаҳон банки

Арманистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Серж Саркисян

Фаровонлик

1991 йилда Совет Иттифоқидан ажралиб чиққач Арманистон асосан арманилар яшовчи Тоғли Қорабоғ минтақаси юзасидан Озарбайжонга қарши қонли уруш бошлади. Қорабоғдаги арманилар Арманистон маблағи ва қўшинлари дастагида мустақиллик учун жанг қилдилар. Оташкесим 1994 йилда имзоланган эсада, Туркия ва Озарбайжон баҳсли ҳудудни иқтисодий жиҳатдан муҳосирага олган. 1990 йилларда ўтказилган кескин иқтисодий ислоҳот нисбий барқарорликни ўрнатди ва ўсишга йўл очди, бироқ ишсизлик ва қашшоқлик даражаси ҳамон юқорилигича қолмоқда. Глобал молиявий инқироз 2008 йилда кескин бўҳронни келтириб чиқарди. Арманистон ўзининг газга бўлган эҳтиёжини асосан Россиядан қондиради.

Мамлакат дунё бўйлаб кўплаб армани диаспораларига эга. Ҳисоб-китобларга кўра, Арманистон аҳолиси, мамлакат мустақил бўлганидан буён, тўртдан бирга қисқарган. Мамлакат ёшлари яхши ҳаёт кечириш учун хориж давлатларга кўз тиккан.

Озарбайжон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Илҳом Алиев

Фаровонлик

1994-йилдан буён ғарб ширкатлари мамлакат нефт ва газ соҳаларини ривожлантириш учун миллионлаб доллар сармоя ётқизган. Бироқ, бундан иқтисод кутилганидек манфаат кўргани йўқ.. 1990-йилларда Тоғли Қорабоғ минтақасида юз берган можаро туфайли пулнинг кўпи мудофаа соҳасига сарфланади. Арманистон маблағи ва қўшинлари қўллаб-қувватловида Тоғли Қорабоғнинг арманилари минтақа устидан назоратни ўрнатди.

1994-йилда оташкесим имзоланди. Бироқ Озарбайжон ҳудудининг еттидан бир қисми ишғол остида қолмоқда, 800 минг муҳожир эса мамлакатнинг турли минтақаларига тарқалиб кетган.

Беларус

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Александр Лукашенко

Фаровонлик

Беларус собиқ Совет республикалари ичида Россия билан энг яқин сиёсий ва иқтисодий алоқани сақлаб қолган мамлакатдир. Шунинг учун у аҳоли жон бошига олинадиган даромад бўйича бошқа мамлакатларга нисбатан юқорироқ кўрсаткичга эга. 1990-йиллар ўрталарида собиқ Совет республикаларида иқтисодий таназзул юз берар экан, Президент Лукашенко аҳволни тезроқ ўнглаб олиш мақсадида 1995 йилда хусусий сектор устидан давлат назоратини кучайтирди ва Россия билан алоқаларни янада мустаҳкамлади.

Бироқ, яқинда энергияга бўлган нархларнинг ўзгариши ва Беларуснинг Гуржистондан ажралиб чиқишга интилаётган Абхазия ва Жанубий Осетия тан олмаётгани икки мамлакат муносабатларини совуқлаштирган. Агар Россия кредит ва иқтисодий шартномаларидан воз кечса, Беларус иқтисодиёти жиддий муаммоларга юз тутади.

Эстония

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Тоомас Ҳендрик Илвес(чапда), Бош вазир Андус Ансип

Фаровонлик

Эстония собиқ Совет республикалари орасида энг бой мамлакатдир. Мамлакатда электроника ва телекоммуникация соҳалари яхши ривожланган. Финландия, Швеция ва Олмония билан кучли савдо алоқаларига эга. Қўшни Болтиқбўйи қўшнилари сингари Эстония мустақилликнинг илк ўн йили ичида эркин бозор сари шахдам қадамлар ташлади.

2004 йил майида Оврўпо Иттифоқи таркибига қўшилди ва мамлакат иқтисодиётига сармоялар оқиб кела бошлади. Аммо 2008 йилда мамлакат глобал молиявий инқироз зарбига учради. 2009 майида Эстония ишсизлик даражаси бўйича Оврўпо Иттифоқида энг ёмон кўрсаткични қайд этди - 15.6%. Бир йил муқаддам ушбу кўрсаткич бор-йўғи 3.9% эди.

Ҳукумат мамлакатда инқирозни бартараф этиш учун кескин чораларни қабул қилди ва 2011 йил январида Евро ҳудудига киришга муваффақ бўлди. Бош вазир 2007 йил январига қадар Евро ҳудудига киришни режалаштирган эди, бироқ юқори инфляция даражаси ҳукуматни ушбу режани кечиктиришга мажбурлади.

Гуржистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Михаиал Саакашвили(суратда)
Бош вазир Николоз Гилаури

Фаровонлик

Бир пайтлар Совет Иттифоқининг нисбатан бой республикаси ҳисобланган Гуржистон мустақилликка эришгач, арзон энергия манбасидан айрилиб қолди. Гуржистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ёмонлашар экан, Москва Тбилиси билан савдо алоқаларини узди, Гуржистон иқтисоди таназулга юз тутди.

2003 йилда юз берган “Атиргул Инқилоби” Совет Иттифоқи парчалангандан кейин бошланган ўнгланиш жараёнини янада кечиктирди. 2006 йилда Россиянинг "Газпром" ширкати Гуржистон учун газ нархларини кескин оширди.

2008 йил августида Гуржистон қўшинлари ўзини мустақил республика дея эълон қилган Жанубий Осетия ва Абхазия устидан назоратни қайта ўрнатишга уриниб кўришди. Бу икки минтақа ҳимояси учун йўлланган Россия кучлари билан урушга йўл очди. Айни можаро ва жаҳон молиявий инқирози мамлакат иқтисодиётига таъсир кўрсатди.

Қозоғистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Нурсултон Назарбоев

Фаровонлик

1990-йилларда ўтказилган хусусийлаштириш сиёсати натижасида оз сондаги қозоқлар ниҳоятда бойиб кетишди. Аммо кўплаб қозоғистонликлар иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки салбий оқибатларига рўбарў бўлишди. 2010 йилдан буён бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқ Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан Қозоғистонда камроқ кўзга ташланади.

Қозоғистон йирик минерал заҳираларга эга. Нефт соҳасига ётқизилган йирик хорижий сармоялар Қозоғистоннинг тез суръатларда ўсишига йўл очди. 2010 йилга келиб, аҳоли жон бошига даромад миқдори 1990 йил ўрталарига солиштирганда 10 бараварга кўпайди.

2001 йилда Қозоғистон ғарбидан Россиянинг Новороссийск порт шаҳрига қадар борувчи нефт қувури очилди. 2008 йилда Қозоғистон Боку-Тбилиси-Жайҳон қувури орқали Оврўпога нефт етказиб бера бошлади. 2005 йилда янги нефт қувури Хитойга етиб борди.

Қирғизистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Роза Ўтинбоева, Бош вазир Алмазбек Атамбаев

Фаровонлик

Қирғизистон собиқ Совет Иттифоқининг 15 республикаси орасида энг қашшоқларидан бири, аммо дунёда олтин нархиниг кўтарилиши унга молиявий жиҳатдан барқарор қолишга имкон берди. Ялпи Ички Маҳсулот мустақилликдан кейинги йилларда озайган эса-да, хусусийлаштиришга қаратилган ислоҳотлар туфайли Қирғизистон аҳволи бир мунча ўнгланди.

Қашшоқлик, шимол ва жануб ўртасидаги этник бўлинишлар аҳоли норозилигини кучайтирди ва “Лола Инқилоби” натижасида Қурманбек Бакиев ҳокимият тепасига келди. Унинг ҳукумати қашшоқликка қарши курашиш ва мамлакат иқтисодини ривожлантириш учун халқаро молиявий институтлар ёрдамини ўзига жалб эта бошлади. Аммо Қурманбек Бакиевнинг ўзи 2010 йилда даромаднинг пастлиги, нарх-навонинг кўтарилиб кетишига эътирозан бошланган халқ ғалаёни ортидан истеъфога чиқишга мажбур бўлди.

Қирғизистон Россия ва Қўшма Штатлар учун стратегик аҳамиятга эга. Иккала давлат ҳам Қирғизистонда ўз ҳарбий базаларига эга.

Латвия

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Андрис Берзинс (чапда)
Бош вазир Валдис Домбровскис

Фаровонлик

Латвия 2004 йил майида Оврўпо Иттифоқига аъзо этиб қабул қилинди. Ўзининг бошқа Болтиқбўйи қўшинлари сингари, мустақилликнинг илк 10 йилида Латвия тез суръатларда эркин бозорга ўтишга ҳаракат қилди. 2004 ва 2007 йиллар орасида мамлакат иқтисодиёти 50% ошди, аммо 2008 йилги глобал молиявий инқироз Латвия иқтисодига кучли зарба берди.

Оммавий норозиликлар натижасида Годманис бошчилигидаги ҳукумат 2009 йил февралида иқтидордан кетди. 2010 йил январига келиб, ишсизлик даражаси 20% гача кўтарилиб, сиёсий беқарорлик янада кучайиши мумкин, деган хавотирларни кучайтириб юборди.

Бош вазир мамлакатни касоддан сақлаб қолиш ва Латвияни 2014 йилгача Евро ҳудудига киритишга тайёрлаш учун кескин чораларни қўллади. Ижтимоий харажатларнинг кескин қисқартирилиши аҳоли ғазабини қўзғаган эса-да, ҳукумат юритган сиёсат хорижий сармоядорлар, айниқса Халқаро Валюта Фонди ва Оврўпо Иттифоқи олқишларига сазовор бўлди. Оврўпо Иттифоқи мамлакатни иқтисодий бўҳрондан қутқариб қолиш учун 2009 йилда 7.5 миллиард Евро маблағ ажратган.

Литва

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Далиа Грибаускайте Бош вазир Андриус Кубилиус

Фаровонлик

Литва мустақилликка эришиши биланоқ бозор ислоҳотларини бошлаб юборди, аммо пост-Совет даврининг илк йилларида мамлакатда Ялпи Ички Маҳсулот қисқариши кузатилди. Оврўпо Иттифоқига аъзо бўлиб киришга тайёргарлик даврида ва 2004 йилда ташкилотга аъзо бўлиб киргач, Литва иқтисодий жиҳатдан жадал суръатларда ўсди. Литва Евро пул бирлиги ҳудудига 2007 йилдан аъзо бўлиб кириш учун ҳужжат топширди, бироқ инфляция даражаси жуда юқори бўлгани учун рад жавобини олди.

2008 йилда ўсиш даври тўсатдан тўхтади ва капиталистик тузумга ўтишдан 20 йил ўтиб, мамлакат глобал иқтисодий инқироознинг энг катта қурбонларидан бирига айланди. Ишсизлик ҳаддан зиёд кучайди ва минглаб литваликлар иш излаб Ғарбий Оврўпога кета бошлашди. Литва ядровий қудратга эга ягона Болтиқбўйи республикаси эди, аммо 2009 йилда Оврўпо Иттифоқига қўшилиш учун ядровий иншоотини беркитди. Ҳозирда Литва энергия таъминотида Россияга қарамдир.

Молдова

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Мариан Лупу(чапда)
Бош вазир Влад Филат

Фаровонлик

Оврўпонинг энг камбағал мамлакати сифатида танилган Молдова бозор иқтисодиётига ўтишда қийинчиликларни бошдан кечирди. Мустақилликдан кўп ўтмай, Молдова ва бўлгинчи Днестр бўйи минтақаси ўртасида уруш чиқди. 2001 йилдан буён Молдова барқаро ўсиб бормоқда. Ялпи Ички Маҳсулот ўсиш даражаси 5% ва 10% ўртасида. 2006 йилда Россия Молдова виносини сотиб олишни тўхтатди. Кўпчилик Россиянинг бу қадамини Молдовани Оврўпо Иттифоқига қўшилиш уринишларидан тўхатиб қолиш ҳаракати сифатида баҳолашди. Бу вино экспорти Ялпи Ички Маҳсулотининг 25% ташкил этувчи Молдова учун шафқатсиз зарба эди. Вино экспортининг 80% Россияга юборилар эди.

Молдова меҳнат муҳожирлари юборган пулга қарамдир. Жаҳон Банкига кўра, 2007 йилда Молдова Ялпи Ички Маҳсулотининг 36% меҳнат муҳожирлари ҳиссасига тўғри келган. Капиталистик тузумни эътироф этишни истамаган Молдовадаги коммунист раҳбарият хорижий сармоядорлар масофада ушлаб туради. Ғарб давлатлари Молдовагаи коррупция ва ёмон инфратизилмадан ташвишда.

Мамлакат энергия таъминотида Руминия, Россия Федерацияси ва Украинага қарам.

Россия

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Дмитрий Медведев (чапда)
Бош вазир Владимир Путин

Фаровонлик

Россиянинг иқтисодий қудрати асосан унинг табиий захираларига таянади, хусусан нефт ва газга. Ана шу омил туфайли Россия икки иқтисодий бўҳрондан, Совет Иттифоқи қулаши ортидан рўй берган ўтиш даври ва 1998 йилги молиявий инқироздан, янада кучлироқ бўлиб чиқишга муваффақ бўлди.

Мамлакат умумий бойлиги охирги ўн йиллик мобайнида ошган бўлса ҳам, бойлар ва камбағаллар орасидаги фарқ кенгайди. Энг кам иш ҳақи олувчи 40 фоиз аҳоли 1991 йилга қараганда ҳозирда камроқ ойлик олади. Энг кўп ҳақ топувчиларнинг даромадлари эса икки баробарга ошган.

Тожикистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Имомали Раҳмон

Фаровонлик

Тожикистон собиқ Иттифоқнинг 15 давлати орасида энг қашшоғидир. Мустақиллик эълон этилишидан сал ўтмай, мамлакат 1997 йилда якунланган беш йиллик фуқаролар уруши гирдобига шўнғиди. Бу йиллар мобайнида 50 мингга яқин инсон қурбон бўлди, аҳолининг ўндан бир қисми мамлакатни тарк этди. Иқтисод ўтган йиллар мобайнида ўнгланмади, қашшоқлик ўсди.

Тожикистон Ялпи Ички Маҳсулотининг деярли ярми мамлакатдан ташқарида, асосан Россияда ишловчи меҳнат муҳожирлари томонидан яратилади. 2009 йили рўй берган бўҳрон бу ҳолатни хавф остига солди. Асосий экспорт маҳсулотлари пахта ва алюминий. Нефт ва газ соҳасида ташқи импортга қарам.

Туркманистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Гурбангули Бердимуҳаммедов

Фаровонлик

Улкан газ захиралари мавжуд бўлишига қарамай, Туркманистон аҳолисининг аксар қисми ҳануз қашшоқ. 1991 йили мустақиллик эълон қилиниши ортидан мамлакат ихоталаниш даврига кирди. Хорижий сармоядорлар мавжуд эмаслиги сабабли иқтисод ривожланмаганлигича қолаверди. Хорижга газ ва нефт етказувчи йўлларнинг мавжуд эмаслиги туфайли табиий захиралардан катта фойда кўриш имкони бўлмаган. Шунингдек, Россия, Эрон, Қозоғистон ва Озарбайжон билан денгиздаги нефт захиралари юзасидан тортишув мавжуд.

Туркманистон газининг учдан икки қисмини Россияга экспорт қилади. Лекин ўз гази учун янги бозорларни қидириб, яқинда Хитой ва Эронга йирик қувур йўлларини ишга туширди. Туркманистон, шунингдек, Оврўпо Иттифоқи томонидан қўлланган Nabucco қувур йўли лойиҳасида иштирок этиш ниятида.

Украина

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Виктор Янукович (чапда)
Бош вазир Микола Азаров

Фаровонлик

Бир вақтлар Украинани Оврўпо нонининг манбаи, дея атаганлар. Украина Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг чорагидан кўпроғини етказиб берган. Аммо мустақилликдан сўнг Украина иқтисоди кескин пасайиш ва шиддатли инфляция даврини бошдан кечирди. Ҳозирда Оврўпо давлатлари билан савдо ҳажми Россия билан савдо ҳажмидан кўпроқ бўлса ҳам Москва ягона йирик савдо ҳамкори сифатида сақланиб қолган.

Украина газ таъминоти бўйича Россияга қарам ва Украина орқали Россия газини Оврўпога етказувчи қувур йўли ўтади. Газ нархлари устидан келиб чиққан тортишув туфайли Россия 2006 ва 2009 йиллари қисқа муддатга газ узатишни тўхтатиб қўйди. Украина иқтисоди асосан пўлат экспортига таянгани туфайли 2008 йилги умумжаҳон инқирозидан катта зарар кўрди.

Ўзбекистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Ислом Каримов

Фаровонлик

Ўзбекистон жаҳондаги энг кўп пахта етиштирувчилардан бири. Шунингдек, нефт, газ ва олтин каби табиий захираларга ҳам бой. Лекин иқтисодий ислоҳотлар суръати ўта суст, қашшоқлик ва ишсизлик кенг тарқалган. 2005-йили Андижондаги халқ исёнининг ҳукумат томонидан қонли равишда бостирилиши ортидан Ғарб билан муносабатлар совуқлашиб кетди. Бунга жавобан Ўзбекистон Афғонистон билан чегара яқинидаги ҳарбий базадан АҚШ қўшинларини чиқариб юборди ва Россия билан муносабатларни қайта жонлантирди.

2008-йилдан бошлаб Ғарб билан муносабатлар аста-секин яхшилана бошлади. Бу Оврўпонинг Марказий Осиёда муқобил энергия манбаларини излаш ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги Толибларга қарши курашида стратегик аҳамияти туфайли юз берди. 2009-йили Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан киритилган қурол-яроғ эмбаргосини бекор қилди. Айни вақтда Россия билан муносабатлар тафти ҳам босила бошлади. Ўзбекистон Россиянинг қўшни Қирғизистонда ҳарбий база ташкил этиш ҳаракатларини танқид остига олди.

Арманистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Серж Саркисян

Соғликни сақлаш

Арманистонда умр кўриш узунлиги, расмий маълумотларга мувофиқ, 90-йиллар бошига қадар бир оз ва 1993-йилдан кейин кескин узайган. Бироқ чақалоқлар ўлими ҳисобга олинса, Арманистонда умр узунлиги аслида беш йилга қисқаргани ошкор бўлади.

Арманистон ҳалиям 1988 йилда юз берган зилзила оқибатларидан жабр кўрмоқда. Степанакертда юз берган зилзилада 25 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлганди. Хорижий донорлар зилзила зонасида қайта қуриш ишларини ҳалия молияламоқда. 1990-йиллар ўрталаридаги иқтисодий инқироз натижасида малакали шифокорлар мамлакатни ёппасига тарк этишди. Соғлиқни сақлаш тизими ярим хусусийлашган ва тиббий хизматдаги тафовут яққол кўзга ташланади. Жаҳон Солиқ Ташкилотига кўра, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари даромадининг 65% беморларнинг “норасмий” тўловларига тўғри келади.

Соғлиқни сақлаш тизимига ажратиладиган маблағ Ялпи Ички Маҳсулотнинг 4.7% ташкил этади (Жаҳон банкининг 2009 йилги рақамлари).

Озарбайжон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Илҳом Алиев

Соғликни сақлаш

Умр узунлиги соғликни сақлаш тизими йирик нефт даромадларидан баҳра олмаганига ишора этади. Озарбайжонда болаларни эмлаш кенг кўламда олиб борилса-да, тиббий хизмат кўнгилдагидек эмас. Оз маош олувчи шифокорлар "норасмий" тўловларни олишга мажбур ё бўлмаса, яхшироқ маош илинжида, Россия ва ё Қозоғистонга йўл олишади.

Соғликни сақлаш тизимига ажратилган маблағ Ялпи Ички Маҳсулотнинг 5.8% ташкил этади (Жаҳон Банкининг 2009 йилги рақамлари).

Беларус

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Александр Лукашенко

Соғликни сақлаш

Беларус ўз фуқароларига бепул хизмат кўрсатувчи умумий соғликни сақлаш тизимни сақлаб қолган эсада, 1986 йилги Чернобл ядровий ҳалокати оқибатлари ушбу тизимга босим ўтказмоқда. Барча собиқ Совет республикаларида бўлгани сингари, умр узунлиги 1990-йиллар ўрталарида бир оз камайди.

Соғликни сақлаш тизимига ажратиладиган маблағ Ялпи Ички Маҳсулотнинг 5.8 % ташкил этади (Жаҳон Банкининг 2009 йилги рақамлари).

Эстония

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Тоомас Ҳендрик Илвес(чапда), Бош вазир Андус Ансип

Соғликни сақлаш

Бошқа барча собиқ Шўро республикалари сингари соғликни сақлаш тизимини тубдан ўзгартириш 1990 йиллар бошида бошланди.

Оила докторлари институтини жорий этиш ва тайёргарликдан ўтказиш ислоҳот марказида турди. Натижада тажрибали докторларнинг оммавий равишда чет элларга чиқиб кетишининг олди олинди. Эстонияда соғликни сақлаш тизими асосан жамоатчилик томонидан ва тиббиёт суғурталари фондлари ёрдамида молияланади. Соғликни сақлаш тизимига Ялпи Ички Маҳсулотнинг 7% сарфланади (Жаҳон Банкининг 2009 йилги рақамлари).

Гуржистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Михаиал Саакашвили(суратда)
Бош вазир Николоз Гилаури

Соғликни сақлаш

2009 йилда ўртача умр узунлиги Гуржистонда 72 ёшни ташкил этган. Гуржистондаги марказлашган соғликни сақлаш тизими Совет Иттифоқи парчалангач бекор қилинди ва 2000-2009 йиллар орасида соғликни сақлаш тизимини яхшлаш бўйича стратегик режа ишлаб чиқилди.

Россия билан иқтисодий ва сиёсий зиддиятлар Гуржистондаги ҳаёт даражасига салбий таъсир кўрсатди ва ҳозирда мамлакатда ўртача умр узунлиги Совет даврига нисбатан қисқароқ.

Соғликни сақлаш тизимига ажратилган маблағ 1991 йилда Ялпи Ички Маҳсулотнинг 4% ташкил этган бўлса, 1999 йилда бу кўрсаткич 0.5% ташкил этди. Соғликни сақлаш тизимига 2003 йилги “Атиргул Инқилоб”дан кейин Ялпи Ички Маҳсулотнинг тахминан 5% сарфланди ва бугун бу кўрсаткич 10.1% ташкил этади. (Жаҳон Банкининг 2009 йилги рақамлари). Аҳолининг 25% яқини саломатлик суғурталарига эга.

Қозоғистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Нурсултон Назарбоев

Соғликни сақлаш

Қозоғистон нисбатан бой мамлакат эса-да, аҳоли умри узунлиги бошқа кўрсаткичларни намойиш этади. Аёллар ва болалар ўлими юқори ва Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти болалар ва аёлларга тиббий хизмат кўрсатиш даражасининг абгорлигини айтади. Қозоғистон нисбатан бой мамлакат эсада, аҳоли умри узунлиги бошқача кўрсаткчиларга эга. Аёллар ва болалар ўлими юқори ва Жаҳон Соғлиқ Ташкилоти болалар ва аёлларга тиббий хизмат кўрсатиш даражасининг абгорлигини айтади.

Қозоғистон халқи Совет Иттифоқидан қолган ядровий синовлар ва заҳарли газ чиқиндилари оқибатларига рўбарў бўлмоқда. Мамлакатда шунингдек, гиёҳвандлар ва ВИЧ вируси-СПИДга чалинганлар сони ортиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш тизимига Ялпи Ички Маҳсулотнинг 4.5% сарфланади (Жаҳон Банкининг 2009 йилги рақамлари).

Қирғизистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Роза Ўтинбоева, Бош вазир Алмазбек Атамбаев

Соғликни сақлаш

Умр узунлиги ҳозирда Қирғизистон мустақил бўлган 1991 йилга нисбатан бир оз узунроқ, аммо Совет Иттифоқи парчаланиши ортидан бошқа Марказий Осиё давлатларида бўлгани сингари, шифокорлар ва ҳамшираларнинг яхшироқ маош тўланадиган Қозоғистон ва Россияга кетиши кузатилмоқда. Ўртача ҳисобда, шифокорлар ойига 100 АҚШ доллари атрофида маош оладилар ва кўп ҳолларда иккита жойда ишлашга мажбурлар. Россияда эса улар олти баравар кўпроқ маош олишлари мумкин.

Соғликни сақлаш тизимига Ялпи Ички Маҳсулотнинг 4.8% сарфланади(Жаҳон Банкининг 2009 йилги рақамлари).

Латвия

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Андрис Берзинс (чапда)
Бош вазир Валдис Домбровскис

Соғликни сақлаш

Латвияда умр узунлиги тенденцияси собиқ Совет Иттифоқи ресубликаларига ўхшаш. Совет Иттифоқи парчаланган ва тўлақон бозор иқтисодига ўтишнинг илк йилларида умр узунлиги кескин қисқарди ва кейинчалик яна босқичма-босқич узая борди. "Умуман олганда, Латвия халқи носоғлом турмуш тарзини юритади," дейди Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти. Бундай хавотирларга сабаб алкогол ичимликларнинг кўп истеъмол қилиниши, носоғлом парҳез, чекиш ва жисмоний тарбиянинг йўқлигидир.

Соғликни сақлаш тизими ҳам жамоатчилик ва ҳам хусусий сектор томонидан молияланади. Соғликни сақлаш тизимига Ялпи Ички Маҳсулотнинг 6.5% сарфланади (Жаҳон Банкининг 2009 йилги рақамлари).

Литва

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Далиа Грибаускайте Бош вазир Андриус Кубилиус

Соғликни сақлаш

Совет Иттифоқи парчаланиши ортидан бошланган бозор иқтисодига ўтиш даврида мамлакатда умр узунлиги қисқарди ва 2008 йилда глобал иқтисодий инқирози пайтида ҳам айни ҳолат кузатилди.

Соғликни сақлаш тизими 1991 йилда таъсис этилган соғлик суғурталари ҳисобига молияланади. Бошланғич тиббий хизмат бепул эса-да, барча турдаги дорилар пулликдир; бундан болалар, кексалар ва ишсизлар мустасно. Хусусий сектор станционар тиббий хизмат турида мавжуд. Соғликни сақлаш тизимига Ялпи Ички Маҳсулотнинг 6.6% сарфланади (Жаҳон Банкининг 2009 йилги рақамлари).

Молдова

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Мариан Лупу(чапда)
Бош вазир Влад Филат

Соғликни сақлаш

Молдова дунёдаги энг яхши соғликни сақлаш тизимларидан бирига эга бўлган. Совет Иттифоқи парчаланиши ортидан бошланган иқтисодий бўҳрон туфайли ҳукуматнинг тиббиёт тизимига сарфланадиган харажати кескин қисқарди ва соғликни сақлаш тизими издан чиқа бошлади. 1998 ва 2000 йиллар орасида Соғликни Сақлаш вазирлиги кўплаб амбулаторияларга бериладиган молиявий ёрдамни тўхтатди. Қишлоқ жойларида кўплаб шифохоналар беркитилди. Молдовага дори-дармонларнинг тахминан 95% хориждан келтирилади. Тиббиёт суғуртасига эга бўлиш мажбурийдир. Ўтган йилларда соғликни сақлаш тизимига ажратилган маблағ миқдори сезиларли даражада ўсди.

Соғликни сақлаш тизимига Ялпи Ички Маҳсулотнинг 11.9% сарфланади Бу собиқ Совет республикалари ичида энг юқори кўрсаткичдир. (Жаҳон банкининг 2009 йилги рақамлари).

Россия

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Дмитрий Медведев (чапда)
Бош вазир Владимир Путин

Соғликни сақлаш

Совет Иттифоқи қулашидан сўнг юз берган ўтиш даври мобайнида ўртача ҳаёт кечириш узунлиги кескин тушиб кетди. 1990- йиллар ўрталарида ўтиш даврининг муаммолари туфайли муттасил руҳий босим, гиёҳванд моддалардан фойдаланиш, ВИЧ/ОИДС вирусининг тарқаши, ўз жонига суиқасд ва ичкиликбозлик кўпайди. 1994 йили рўй берган Чечен уруши бир вақтлар жаҳоннинг етакчи соғликни сақлаш тизимларидан бири ҳисобланган тизимга анчайин катта зарба бергани айтилади. Бундан ташқари соғликни сақлаш тизимини бутунлай қайта қуриш рўй берди. Соғликни сақлаш тизими 1998 ва 2008 йилги молиявий инқироз даврида янада кўпроқ азият чекди.

Соғликни сақлаш тизимига Россия Ялпи Ички Маҳсулотининг 5.4 фоизи сарфланади. (2009- йилги Жаҳон банки маълумотлари)

Тожикистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Имомали Раҳмон

Соғликни сақлаш

Совет Иттифоқи қулаган вақтда Тожикистондаги ўртача умр кўриш узунлиги Иттифоқ республикалари орасида аллақачон энг пасти эди. Лекин фуқаролар уруши туфайли 1990- йиллар ўрталарида бу кўрсаткич янада пастга шўнғиди. Уруш минглаб қурбонлар олиб келди, хорижга муҳожирлик кескин ўсиб, малакали мутахассислар, жумладан ўқитувчи ва шифокорлар мамлакатни тарк этдилар. Уларнинг аксари рус, украин ва яҳудий эдилар.

Қашшоқлик, тез-тез юз бериб турадиган ичтерлама эпидемияси, дори-дармон етишмаслиги ва гиёҳванд моддалар истеъмолчиларининг ошиши жиддий муаммодир. Лекин охирги йиллар мобайнида ҳукуматнинг соғликни сақлаш тизимини яхшилаш ва аҳолининг бой табақасидан кўра, энг муҳтож қисмига тиббий хизмат етказишни таъминлаш ҳаракатлари ўртача умр кўриш узунлигининг бир қадар ошиши каби натижа берган.

Соғликни сақлаш тизимига мамлакат йиллик Ялпи Ички Маҳсулотининг 5.3 фоизи сарфланади. (2009- йилги Жаҳон банки маълумотлари)

Туркманистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Гурбангули Бердимуҳаммедов

Соғликни сақлаш

Ўртача умр кўриш 1990 йилга қараганда узайган, лекин ҳануз собиқ Иттифоқ ҳудудидаги энг пастларидан. Жорий Президент бир вақтлар Соғликни Сақлаш вазири бўлган ва тизимнинг деярли қулашига олиб келган тиббиёт муассасаларини ёпиш вазифасини бажарган. Қудратга келганидан бери жаноб Бердимуҳаммедов соғликни сақлаш тизимини яхшилашга ваъда берди, лекин бу қадамлар шу вақтгача юзаки бўлиб келди. "Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти 2009 йили дори-дармонга чидамли сил турига қарши лойиҳаларини амалга ошириш рухсати берилмаганлиги учун Ашхободдаги ўз ваколатхонасини ёпишга мажбур бўлди.

Соғликни сақлаш тизимига мамлакат Ялпи Ички Маҳсулотининг 2.3 фоизи сарфланади. (2009- йилги Жаҳон банки маълумотлари)

Украина

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Виктор Янукович (чапда)
Бош вазир Микола Азаров

Соғликни сақлаш

Совет Иттифоқи даврида марказдан бошқарилган соғликни сақлаш тизими бозор иқтисодига ўтиш каби оғриқли даврдан чиқиш учун курашишга мажбур бўлди. 1990 йиллар охирларига бориб тиббиёт тизими ислоҳ этилди ва қатор ўзгаришлар йўлга қўйилди. 2005 йили Норинж инқилоби даврида текин соғликни сақлаш тизими ваъда қилинди, аммо тизимдаги ислоҳотлар ички сиёсий курашлар туфайли анча сустлашди. Чернобил атом электростанциясидаги ҳалокатдан 14 йил ўтиб, Украина 2000 йили станцияни ниҳоят ёпди. Ушбу фожеа ва унинг оқибатлари натижасида 10 мингдан ортиқ киши оламдан кўз юмгани айтилади. Лекин ҳануз миллионлаб кишилар ушбу портлаш соғликларига етказган зарар туфайли азият чекиб келмоқдалар.

Соғликни сақлаш тизимига Ялпи Ички Маҳсулотнинг 7 фоизи сарфланади. (2009-йилги Жаҳон банки маълумотлари)

Ўзбекистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Ислом Каримов

Соғликни сақлаш

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида аҳолиси энг кўп бўлган мамлакат. Ўртача умр кўриш узунлиги 67 йил атрофида ўзгаришсиз қолмоқда. Бунга сабаб 1998 ва 2008 йилги инқирозларнинг мамлакатга у қадар таъсир этмаганлиги деб айтилади. Совет Иттифоқи қулаши ортидан малакали шифокор ва ҳамшираларнинг мамлакатни тарк этганлари соғликни сақлаш тизимига таъсир қилган. Тиббий хизмат бепул бўлса ҳам сифатлироқ ва тезроқ хизматга эришиш мақсадида пора бериш кенг тарқалган.

Соғликни сақлаш тизимига Ялпи Ички Маҳсулотнинг 5.2 фоизи сарфланади. (2009- йилги Жаҳон банки маълумотлари)

Арманистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Серж Саркисян

Сиёсий тузум

Бош вазир Серж Саркисян 2008 йилда бўлиб ўтган президент сайловида ғолиб чиққан эсада, минглаб мухолифат тарафдорлари сайлов натижаларига эътирозан норозилик намойишларини ўтказишди. Россия Президенти Владимир Путин уни табриклади ва Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти сайловлар халқаро меъёрларга кўп жиҳатдан мос тушганини маълум қилди. Ўша пайтдаги президент, Роберт Кочарян, 2007 йилда Бош вазирни ўзининг вориси сифатида эълон қилганди.

2004 йилда кучга кирган матбуот қонунига мувофиқ, цензура ман қилинган. Бироқ 2010 йил майигача туҳмат ва ҳақорат учун қамоқ жазоси назарда тутилган ва қатор журналистларга нисбатан айни қонунга мувофиқ жазо белгиланган. Расмийлар матбуот устидан назорат қилиш учун "норасмий босим" усулларидан фойдаланишади ва журналистларга нисбатан зўравонлик муаммога айланган, дейди Фридом Ҳаус ташкилоти.

Озарбайжон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Илҳом Алиев

Сиёсий тузум

Коррупция ва сайловларни сохталаштиришда тез-тез айбланадиган Алиев оиласи ва ҳукумат доиралари Россия ва Ғарбнинг минтақавий геостратегик манфаатлари ўртасида мувозанатни сақлаш учун ўта эҳтиёткорона сиёсат олиб боради. Илҳом Алиев президентликни отаси Ҳайдар Алиевдан 2003 йилда олди. Ғарбий кузатувчилар сўзларига кўра, президентлик сайловолди кампанияси сайловчиларни қўрқитиш, зўравонлик ва матбуотни назорат қилиш ҳисобига олиб борилди.

Жаноб Алиев 2008 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловида аксар овозларни тўплаб, иккинчи бор президент этиб сайланди. Сайлов асосий мухолифат партиялари томонидан бойкот қилинди. Ғарблик кузатувчиларга кўра, аввалгиларига нисбатан яхширок ташкиллаштирилган эса-да, (президент сайлови) тўлиқ демократик меъёрларга жавоб бера олмаган.

"Чегара билмас мухбирлар"нинг айтишича, журналистлар ва блоггерлар "расмийларнинг давомий босим остида ишлашади ".

Беларус

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Александр Лукашенко

Сиёсий тузум

Беларус 1994 йилдан буён Президент Александр Лукашенко томонидан тобора қаттиққўллик билан идора этилади. Мухолифат фаоллари намойишлар ўтказганликлари учун кескин жазоларга тортилади.

2005 йил бошида, Беларус президенти Қўшма Штатлар томонидан Оврўпонинг “сўнгги диктатори” номини олган эди. Беларус инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан сўз эркинлигини бўғиш, матбуотни назорат этиш ва мухолифатни давлат матбуотига яқинлаштирмасликда танқид қилинади. "Чегара билмас мухбирлар" Беларусни 2010 йилги "сўз эркинлиги индекси"да 178 мамлакат орасида 154-ўринга қўйган эди.

Эстония

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Тоомас Ҳендрик Илвес(чапда), Бош вазир Андус Ансип

Сиёсий тузум

Эстонияда ғарбона демократия ҳукмрон. Сайловлар ҳар доим эркин ва адолатли бўлиб ўтади. Мамлакат президенти рамзий лавозимдир.

Бош вазир Андрус Ансип етакчилигидаги марказ-ўнг қанот коалиция 2001 йил мартида бўлиб ўтган сайловлар натижасида парламентнинг аксар ўринларини эгаллади. Жаноб Ансип Совет Иттифоқи парчаланганидан буён Эстонияда қайта сайланган илк бош вазир ҳисобланади. 2007 йилда Эстония дунёда биринчи бўлиб парламент сайловини электрон тарзда ўтказди.

"Чегара билмас мухбирлар"нинг 2010 йилги ҳисоботига кўра, Эстония сўз эркинлиги бўйича 178 мамлакат орасида 9-ўринни эгаллаган.

Гуржистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Михаиал Саакашвили(суратда)
Бош вазир Николоз Гилаури

Сиёсий тузум

2003 йилда Михаил Саакашвили “Атиргул Инқилоби” номини олган оммавий намойишларга етакчлик қилди. Ушбу намойишлар натижасида собиқ президент Эдуард Шеварднадзе истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Аммо 2007 йилда коррупция ва қотилликни ташкиллаштириш айбловлари янги сайловларни талаб қилган оммавий намойишларга йўл очди. Жаноб Саакашвили Россияни тартибсизликларни уюштиришда айблади, полиция ёрдамида намойишларни тарқатиб юборди ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Натижада уни авторитаризмда айбловчилар сони ортди. Саакашвили, шунингдек, муддатидан илгари президентлик сайловини ўтказди ва биринчи даврадаёқ ғалаба қилди.

2010 йилда парламент президент ваколатини камайтирувчи ва бош вазир ваколатини кўпайтирувчи конституциявий ўзгаришларни қабул қилди. Аммо мухолифат жаноб Саакашвилини 2013 йилда президентлик ваколати тугагач, бош вазир сифатида қудратда қолишга интилаётганликда айблади.

Конституция сўз эркинлигини кафолатлайди ва журналистлар расмийларни давомли танқид қилиб келишади. Бироқ АҚШда жойлашган Фридом Ҳаус ташкилотига кўра, матбуот муҳити ўта сиёсийлашган.

Қозоғистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Нурсултон Назарбоев

Сиёсий тузум

1991 йилда Қозоғистон Совет Иттифоқидан мустақилликка эришганидан буён ҳукумат тепасида келаётган Нурсултон Назарбоев эътиборини иқтисодий ислоҳотларга қаратиш баробарида, сиёсий тизимни демократлаштириш ҳаракатларига қаршилик қилиб келмоқда. У оддий қозоқлар орасида ҳамон катта обрўга эга. Тарафдорларига кўра, Нурсултон Назарбоев 1990-йилларда ислоҳотлар ўтказиш баробарида миллатлараро дўстлик ва барқарорликни сақлаб қолди ҳамда аксарият томонидан мамлакат иқтисодий кўрсаткичларини янги босқичларга олиб чиққан раҳбар сифатида тан олинган.

Матбуот эркинлиги конституцияда кафолатланган бўлса ҳамки, кузатувчиларга кўра, хусусий ва мухолифат матбуоти тазйиқлар ва цензурага тутиб турилади.

Қирғизистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Роза Ўтинбоева, Бош вазир Алмазбек Атамбаев

Сиёсий тузум

Қирғизистондаги нисбатан кучли демократик қадриятлар Президент Акаев замонида кучайган коррупция ва қариндош-уруғчилик соясида йўқолди. Сайловлар сохталаштирилди, мухолифат раҳбарлари тазйиқларга тутилди ва жазога тортилди ҳамда мухолифат газеталари ёпилди. 2005-йилги “Лола Инқилоби”дан кейин унинг ўрнига қудратга келган Қурманбек Бакиев давлат институтларига нисбатан тўлиқ ишончни тиклай олмади.

2010 йил апрелида Қурманбек Бакиев ағдарилди ва собиқ Ташқи ишлар вазири Роза Ўтинбоева етакчилигида муваққат ҳукумат ташкил этилди. Роза Ўтинбоева президент ваколатларини қисқартириш ва Қирғизистонни Марказий Осиёда илк парламентар мамлакатга айлантиришни кўзда тутган конституциявий ислоҳотларни бошлади. Унинг назорати остида ўтказилган референдумда халқнинг 90 %и парламентар тизимга ўтиш режасини қўллаб-қувватлади.

Матбуот эркинлиги конституцияда кафолатланган, бироқ кузатувчиларга кўра, хусусий ва мухолифат матбуоти тазйиқ ва цензурага тутиб турилади.

Латвия

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Андрис Берзинс (чапда)
Бош вазир Валдис Домбровскис

Сиёсий тузум

Латвияда ғарбона демократия тузуми ҳукмрон. Сайловлар ҳар доим эркин ва адолатли бўлиб ўтади. Мустақилликка эришганидан буён Латвия Бош вазирни тайинловчи коалицион ҳукумат томонидан идора этилади. Валдис Домбровскис 2009 йилда Бош вазирликдан кетган Иварис Годманис ўрнига иқтидорга келди. Президент Андрис Берзинс парламент томонидан 2001 йил июнида сайланган.

Матбуот, баъзи қонуний чекловлар эътиборга олинмаса, эркин фаолият юритади. Бироқ охирги йилларда матбуот эркинлигининг жиддий бузилиши ҳоллари кузатилди, дейди "Чегара билмас мухбирлар". Ташкилотга кўра, 2010 йил апрелида медиа ташкилот эгаси ҳалок этилган ва ўтган ўн йилда бир неча журналист ё пичоқлаб кетилган ёда дўппосланган.

Литва

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Далиа Грибаускайте Бош вазир Андриус Кубилиус

Сиёсий тузум

Литвада ғарбона демократия тузуми ҳукмрон. Сайловлар ҳар доим эркин ва адолатли бўлиб ўтади. 2009 йил майида ўтказилган сайловда Далиа Грибаускайте мамлакатнинг илк аёл президенти этиб сайланди. Бош вазир, Андриус Кубилиус, Литва Христиан Демократлар гуруҳининг лидеридир. У бошчилигидаги коалицион ҳукумат тарафдорлари 2010 йил декабридан буён парламентда кўпчилик ўринларни эгаллаб келади. Учта кичикроқ марказ-ўн қанот партиялар дастагини олган коалицион партия 140 кишилик парламентда 80 ўринга эга. Матбуот эркин ва давлатдан мустақил фаолият олиб боради. Аммо баъзида сиёсатчилар томонидан давлат телевидениси ишига таъсир кўрсатиш уринишлари кузатилади.

Молдова

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Мариан Лупу(чапда)
Бош вазир Влад Филат

Сиёсий тузум

2001 йилда Молдова собиқ Совет республикалари ичида эркин ва адолатли сайловлар орқали коммунист президентни сайлаган илк мамлакатга айланди. Аммо 2009 йил апрел ойида коммунистлар 50% овоз билан қайта сайланишар экан, оммавий норозиликлар бошланди ва қайта сайловлар ўтказиш қарори олинди. Владимир Филат бошчилигидаги Либерал Демократик Партия бошқа аксил-коммунист партиялар билан иттифоқ тузди.

Матбуот эркинлиги конституция томонидан кафолатланган эса-да, жиноий кодекс ва матбуот ҳақидаги қонунлар давлатни қоралашни таъқиқлайди. "Чегара билмас мухбирлар"нинг 2010 йилги ҳисоботига кўра, Молдова сўз эркинлиги бўйича 178 мамлакат орасида 75-ўринни эгаллаган.

Россия

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Дмитрий Медведев (чапда)
Бош вазир Владимир Путин

Сиёсий тузум

Россиянинг биринчи демократик равишда сайланган президенти Борис Ельцин президентлик мақоми кучли бўлиб қолишини хоҳлади. 2000-йилдан бошлаб бу қудратли мамлакатни Владимир Путин бошқарди. Владимир Путин томонидан танланган янги президент Дмитрий Медведев 2008 йили Совет Иттифоқи қулашидан сўнг учинчи президент сифатида қасамёдга келтирилди. Кўпларнинг ишонишича, жаноб Медведев ҳануз ҳозирда Бош вазир вазифасида бўлган Владимир Путин соясида иш кўради. Бундан ташқари 2012 йилги сайловларда Владимир Путин яна бир бор ўз номзодини президентликка қўйиши мумкинлиги айтилади.

Россия матбуоти ва телевидениеси матбуот эркинлиги ташкилотлари томонидан муттасил танқид остига олиб келинади. Коррупция, уюшган жиноятчилик ва инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши каби нозик масалаларни чуқур ёритмоқчи бўлган журналистлар ҳужумга тутилиш ё-да ҳатто ўлдирилиш хавфига юз тутиб келмоқдалар.

Тожикистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Имомали Раҳмон

Сиёсий тузум

Президент Имомали Раҳмон 1992 йилдан бери қудратни қаттиқ қўлда ушлаб келмоқда. Ғарб кузатувчиларининг айтишларича, 2005 ва 2010 йилги парламент сайловлари халқаро стандартларга мос келмаган равишда ўтказилган. 2006 йили эса жаноб Раҳмон учинчи бор сайловларда ғолиб чиқди. Кузатувчилар бу сайловларни озод ва адолатли эмас, дея баҳолаганлар. Мухолиф партиялар бу сайловларни бойқот қилдилар.

Лекин Президент Раҳмон 1990-йиллардаги фуқаролар урушини ниҳоясига етказишдаги роли туфайли аҳолининг аксар қисми қўллаб-қувватловига эга. Ҳукумат чекловлар ва тазйиқкор амалларни мамлакатда исломий экстремизмга қарши кураш эҳтиёжи билан оқлаб келади.

Матбуот эркинлиги учун курашувчи ташкилотлар Тожикиситон конституциясида матбуот эркинлиги қайд этилган бўлса-да, кенг равишда таъминланмаганлигини айтадилар. "Freedom House" ташкилотига кўра, мустақил журналистлар тазйиқ ва ҳақоратларга юз тутиб келадилар.

Туркманистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Гурбангули Бердимуҳаммедов

Сиёсий тузум

Туркманистоннинг бир партияли сиёсий тизимида марҳум президент Сапармурат Ниёзов асос солган Туркманистон Демократик Партияси устунлик қилади. Жаноб Ниёзов ўз атрофида мутлақ шахсга сиғиниш сиёсатини яратди. Ижтимоий соҳаларда молиявий харажатларни қисқартирган ҳолда улкан қурилиш лойиҳаларига кўплаб маблағларни сарфлади. Унинг меросхўри Гурбангули Бердимуҳаммедов 2007 йилги сайловлардан сўнг қасамёдга келтирилди. Бу сайловларни Ғарб кузатувчилари сохтакорликларга тўла, дея таърифладилар. Шарҳловчиларга кўра, ҳозирда Туркманистонда яна шахсга сиғиниш қайта бўй кўрсатмоқда.

Ҳукумат матбуотни мутлақ назорат қилади. "Чегара билмас мухбирлар" ташкилотига кўра, матбуот устидан давлат назорати ўзгаришсиз қолмоқда.

Украина

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Виктор Янукович (чапда)
Бош вазир Микола Азаров

Сиёсий тузум

2004 йилги қонсиз "Норинж инқилоби" ғарбпараст президент Виктор Юшченкони қудратга келтириб, демократик ислоҳотлар ва матбуот эркинлиги йўлида амалий қадамлар қўйиш имконини яратди. Унинг НАТО ва Оврўпо Иттифоқи томон яқинлашиш ҳаракатлари эса Ғарбнинг Россиянинг жиғига тегмаслик уринишлари туфайли анча сустлашди. Бундан ташқари Украина аҳолисининг ўзи ҳам бу масала юзасидан бўлинган.

Юшченконинг рақиби Виктор Янукович 2010 йилги президентлик сайловларида ғолиб чиқиб, сиёсий саҳнага қайтди. Янукович Россия ва Ғарб билан муносабатларни мувозанатли равишда олиб бормоқчи эканлигини айтади. Лекин Россиянинг Қора Денгиздаги кучлари учун берилган лицензия муддатининг зудик билан узайтирилиши бу мувозанат борасида кўплаб саволларни уйғотди.

2010-йили "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти жаноб Янукович қудратга келганидан бери эркин матбуот усулларининг қатор бузилиш ҳоллари қайд этилганлигини маълум қилди.

Ўзбекистон

Мамлакатлар раҳбарлари

Президент Ислом Каримов

Сиёсий тузум

Президент Ислом Каримов мамлакатни 1989 йилдан бери бошқариб келмоқда. Мамлакат сиёсий тизими ўта авторитар. БМТ томонидан чиқарилган ҳисоботда "қийноқлар мунтазам қўлланиши" айтилган. 2005-йил май ойида ҳукумат қўшинлари Андижон шаҳрида исломий экстремизмда айбланган яқинларининг ҳисбга олинишига қарши норозилик намойишига чиққанларга қарата ўт очди. Гувоҳлар шаҳар қонга ботганлиги ҳақида хабар берганлар. Ўзбек расмийлари 190 га яқин киши ҳалок бўлган, дея маълум қилишди. Президент Ислом Каримов мухолифлари расмийларни мухолифатнинг ҳар қандай кўринишини аёвсизларча бостириш уринишларида айблайдилар. Президент Каримов экстремист кучларни Марказий Осиёда исломий Халифалик қуриш ҳаракатларида айблаб келади.

Мухолиф фикр ва матбуот давлат томонидан қаттиқ назорат қилинади. Конститутцияда матбуот эркинлиги кафолатланган бўлса ҳам, "Чегара билмас мухбирлар" ташкилотига кўра, қонунларга мувофиқ журналистларни "ҳукумат сиёсатига арлашиш" ва " ҳақорат" учун жазога тортишлари мумкин.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.