Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Баҳс: Мустақилликнинг 20 йилига Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисидан назар

Президент Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллик йилларида "эркин ва озод ҳаёт қуриш"га эришганини таъкидлаган.

Чоршанба куни Тошкентда хорижий дипломатлар қаршисида гапирган жаноб Каримов аҳолиси 28 миллиондан ошиб кетган Ўзбекистонни бой ва фаровон давлат сифатида кўриш орзусида эканини айтган.

У шунингдек, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга ваъда берган.

Жаноб Каримовнинг 20 йиллик бошқаруви айнан ислоҳотларнинг йўқлиги учун танқид қилиб келинади.

Би-би-си Ўзбекистон босиб ўтган 20 йилга назар ташлаш мақсадида Истанбулдан шоир ва мухолифат раҳбари Муҳаммад Солиҳ ҳамда Тошкентдан Ўзбекистон радиосининг сиёсий шарҳловчиси Нарзулла Охунжоновларни суҳбатга тортган.