Расмий Москва нега Осиёнинг энергия лойиҳаларига қизиқиб қолди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Россия Президенти Дмитрий Медведевнинг баён қилишича, мамлакати Осиё давлатлари иштирокидаги энергия лойиҳаларида иштирок этишга тайёр ва ҳамкор мамлакатларнинг бу хусусдаги таклифларига кўз тикмоқда.

Жаноб Медведев бу ҳақда Душанбеда Тожикистон, Покистон ва Афғонистон раҳбарлари билан тўрт томонлама учрашуви чоғида маълум қилган.

Россия раҳбарининг сўзларига қаралса, расмий Москва Қирғизистон ва Тожикистондан Афғонистону Покистонга электр энергияси экспорт этишни кўзда тутувчи CASA - 1000 лойиҳасига юз миллионлаб доллар киритиш истагида.

Аён бўлишича, Россия Марказий Осиё давлатларидан бошланиб, Афғонистону Покистон оша Ҳиндистонга узанувчи янги газ қувури қурилиши (ТАПИ) лойиҳасига ҳам бефарқ эмас.

Аммо Тожикистон, Покистон ва Афғонистон раҳбарлари Россиянинг бу каби қизиқишини олқишлашса-да, ҳозирча бизга қўшил, деган таклифни илгари суришмаган.

Қурилиши кутилаётган янги қувурдан ташилиши режаланаётган газ Туркманистон жануби-шарқидаги "Давлатобод" газ конидан олинади.

Газ қувури қурилиш ишларининг 2012 йилда бошланиб, 2014 йилда якунланиши кутилмоқда.

Қувур йилига 30 миллиард кубометрдан ортиқ газни ташишга мўлжалланган.

Аммо Россия сўнгги йилларда Туркманистондан газ сотиб олишни буткул, Ўзбекистондан эса, қисман тўхтатган.

Шундай экан, Россиянинг бугун билдириб қолган бу каби қизиқиши сабабларини нима билан изоҳлаш мумкин? Биз ушбу савол билан энергия масалаларида таҳлилчи Анвар Ҳусаиновга мурожаат этдик:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди