Сўнгги янгиланиш 29 сентябр 2011 - 15:22 GMT

Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг пасту баландликлари

Томоша қилинг

  • АҚШ Конгресси томонидан Ўзбекистонга ҳарбий ёрдамни қайта тиклаш ҳақидаги қарорнинг қабул қилиниши икки томон ўртасидаги бир паст, бир баланд бўлган муносабатларда яна бир янги бурилиш рўй бераётганлигини англатади. 2001 йил 9 сентябр ҳужумларидан сўнг бир неча ҳафта ўтмай АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Тошкентга келиб "террорга қарши уруш"га қўллов билдиришини сўради. 2002 йили март ойида эса президент Каримовни Пентагонда ҳурмат билан қарши олинди ва янги муносабатларнинг "тамал тоши қўйилди"

  • Ўзбекистон Қарши шаҳрига яқин жойлашган Хонобод ҳарбий базасидан фойдаланишни таклиф этди. Афғонистондаги амалиётларга ёрдам бериб туриш учун Ўзбекистонга оғир ҳарбий учоқларда мингга яқин америка аскари олиб келинди. Эвазига Вашингтон ўн миллион долларлаб ҳақ тўлади ва Ўзбекистонни янги ҳамкор сифатида "оғушига олди"

  • Бу муносабатлар 2005 йили ҳукумат кучлари Андижондаги намойишчиларни ўққа тутиб юзлаб инсонни ўлдирган вақти инқирозга учради. АҚШ халқаро текширувни талаб қилди, Ўзбекистон рад этди. 2005 йили ноябр ойида Хонобод узра шу вақтгача ҳилпираб турган АҚШ байроғи совуқлашиб кетган муносабатлар манзарасида туширилди

  • Музлаган муносабатлар кейинчалик узоқ муддатли, секин-аста эриш даврини бошдан кечирди. АҚШнинг ҳамкорликни қайта бошлаш хоҳиши белгиси сифатида қатор дипломатлар Тошкентга серқадам бўлиб қолдилар. Давлат котиби ўринбосари Ричард Баучер Чорсу бозорини кезган вақтларда Андижон хотираси ортга сурила бошлаганди. Ўз навбатида Тошкент Мўътабар Тожибоева киби инсон ҳуқуқлари фаолларини озод қилиш билан жавоб бера бошлади

  • Лекин охирги йиллари америкаликларнинг Покистон орқали ўтувчи таъминот йўллари ҳужумга учрай бошлади ва Вашингтон ўзининг стратегик манфаатлари билан инсон ҳуқуқлари хавотирлари ўртасидаги мувозанатни қай томонга тортиши борасида жиддий қарор олишига тўғри келди. 2009 йил бошларида генерал Петреус Тошкентга сафар билан келди ва президент Каримов Ўзбекистон орқали Афғонистонга ҳарбий бўлмаган юкларни олиб ўтиш учун "яшил чироқ" берди

  • 9 сентябр ҳужумларидан 10 йил ўтиб ўзбек-америка муносабатлари янги паллага кираётгани ҳақида айтилмоқда. АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини чиқаришни режаламоқда экан Ўзбекистон яна бир бор муҳим ҳамкорга айланмоқда. АҚШ Конгресси аъзолари 2004 йили киритилган Ўзбекистонга етказиладиган ҳарбий ёрдамга чекловларни бекор қилиш борасида овоз бердилар. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан билдирилган норозиликлар ҳозирча ҳеч нимани ўзгартиришга эришолмаган кўринади

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.