Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўқитувчилар касб байрамларини пахта далаларида нишонлашмоқда

Президент Ислом Каримов ўқитувчиларни касб байрамлари билан табрикларкан, мустақиллик йилларида таълимнинг "янги даражага кўтарилгани"ни таъкидлаган.

У таълим ходимларини ўзининг "энг яқин кўмакчиси" деб атаган, аммо мамлакат бўйлаб минглаб ўқитувчиларнинг касб байрамларини пахта далаларида нишонлаётганлари, ўн минглаб ўқувчи-талабаларнинг, болалар меҳнатига қарши фаоллар таъбирича, қулларча меҳнатга жалб этилгани ҳақида лом-мим демаган.

Би-би-си Наманган вилоятидаги коллежлардан бирининг ўқитувчиси билан суҳбатлашган.