Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда нон, газ ва электр энергияси нархлари ошди

Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб нон, газ ва электр энергияси нархлари ошган.

Жумладан, бир буханка нон 400 сўмдан 500 юз сўмга ёки йигирма беш фоизга, газ ва электр энергияси нархлари эса, 20 фоизга кўтарилган.

Нарх-наво юзасидан мустақил мониторинг олиб борган Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи мамлакатда озиқ-овқат инқирози юзага келгани ҳақида огоҳлантирган.

Гуруҳ эълон қилган ҳисоботда Ўзбекистон иқтисодиётида юзага келган вазият "фалокат" деб тасвирланади.

Ҳисобот муаллифи Жаҳонгир Шосалимов Би-би-си билан суҳбатда нарх-наво кўтарилиши ортида Ўзбекистон ҳукумати юргизаётган нотўғри сиёсат турганини айтади.

"Тўғри, ҳамма жойда кўтариляпти. Аммо, Ўзбекистондагига ўхшаб ғайриинсоний равишда кўтарилмаяпти-да. Мисол учун, Ўзбекистонда асосий эътибор қаратган жойим - ҳаёт кечириш учун ўта зарур нарсаларнинг баҳолари ошиб кетишида", дейди Жаҳонгир Шосалимов.

Унга кўра, асосий истеъмол молларининг ошиб кетгани аҳолининг камбағал қатлами учун "қаттиқ зарба"дир.