Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қашқадарёда пахта теримидан қайтаётган ўқувчини машина уриб кетди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида пахта йиғим-теримидан қайтаётган мактаб ўқувчисини автомобил уриб кетиши натижасида қаттиқ тан жароҳати олган.

Ҳодиса Чироқчи-Қарши йўлида 24 сентябр куни юз берган.

1998 йилда туғилган Чироқчи туман 24-мактабнинг 7 синф ўқувчиси экани айтилган Баҳодир Пардаев аҳволи оғирлиги айтилади.

Шифокорлар Баҳодир Пардаевнинг орқа мия ўзаги, ўнг жағ суяги, ўнг қул, ўнг биқин ва ўнг оёғи қатти жароҳатланганини айтишган.

Бола ҳозирга қадар ҳам ҳушига келмаган. Баҳодир аввал Чироқчи туман марказий шифохонасига олиб борилган, бироқ аҳволида ўзгариш бўлмагач, Қашқадарё вилояти шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган.

Баҳодир Пардаевнинг ота-онаси Би-би-си билан суҳбатда ҳодисани содир этган кишининг шахси аниқ бўлишига қарамай, жавобгарликка тортилмагани, аксинча, унинг яқинларидан бири пўписа қилганини айтишган.

"Ҳеч ким жавобгарликка тортилмаяпти. Ҳеч ким сўрагани йўқ, хабар ҳам олмаяпти. Пахтага ноқонуний олиб чиққан раислар ҳам, ҳеч қайси кўнгил сўраб ҳам келишмади. Фақат мактаб директори хабар олаяпти", дейди Баҳодирнинг онаси Маҳбуба Пардаева.

"Мен уйда эмас эдим, хотинимга:"Мен вилоят ҳокимининг одамиман, мен журналистман", деб айтган. Биз мол дунёмиз кетса ҳам боламизни тикка қилсак бўлди, деб Худодан сўраб ўтирибмиз", дейди Адҳам Пардаев.

Би-би-си Чироқчи туман ички ишлар бўлими билан ҳам боғланган, улар ҳодиса бўйича тергов очилганини маълум қилишган.