Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Собиқ маҳбус: 'Ўзбекистон қамоқхоналарида "ёлланма қийноқ қўлловчилар" ҳақиқатан ҳам бор'

'Ferghana.ru' хабар агентлиги вебсаҳифасида Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳбусларни қийноққа тутиш билан шуғулланган "ёлланма агент"нинг иқрори, дея тақдим этилган ведеотасма атрофида турли фикрлар билдирилмоқда экан, Би-би-си бу даъволарнинг не қадар асосли эканлигини текширишга ҳаркат қилди.

Ушбу видеотасмада ўзини Александр Раҳмонов, дея таништирган шахс Ўзбекистон қамоқхонлари ва тергов изоляторларида иқрор ва маълумотга эришиш йўлида маҳбусларни қийноққа солиш учун махсусан ёлланганлигини ҳикоя қилганди.

Александар Раҳмоновнинг даъво қилишича, асосан диний ва сиёсий айбловлар билан ҳибсга олинганларни қийноққа тутиш ва ҳаттоки ўлдириш учун махсус хизматлар томонидан ёлланиб йиллар мобайнида турли қамоқхоналар камераларида "фаолият" юргизган.

Ҳозирда Ўзбекистондан ташқарида яшаётган собиқ диний маҳкум Би-би-си билан суҳбатда ўзини Александр Раҳмонов, дея таништирган шахс даъволарида келтирилган ҳолатларга шахсан ўзи гувоҳ бўлганлигини айтди.