Ўзбекистонда шундоқ ҳам тақчил бензинга нархлар яна ошадими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Ўзбекистон бўйлаб бир неча ой аввал пайдо бўлган автомобиллар учун ёқилғи тақчиллиги муаммоси ҳануз давом этмоқда.

Хоразмлик ҳуқуқ фаоли Ҳайитбой Ёқубовнинг Би-би-си билан суҳбатда билдиришича, вилоят бўйлаб ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида узундан-узун навбатлар пайдо бўлган.

Ҳайдовчилар баъзида кун бўйи навбатда туришга мажбурлар.

Айни вақтда бензинни ноқонунуий равишда шахсий тартибда икки баробарга ошиқ нархда олиб-сотиш ҳоллари кузатилмоқда.

Ҳуқуқ фаолига кўра, ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида 1800-2000 сўм бўлган бензинни олиб-сотарлар 4-5 минг сўмга сотмоқдалар.

Бундан ташқари ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида харидорлардан пластик карточка орқали тўлов қабул қилишдан воз кечиш ва фақатгина нақд пулга савдо қилиш ҳолатлари ҳам кузатилган.

Ёқилғи тақчиллиги вилоятдаги транспорт воситалари қатнови ва йўл ҳақига ҳам таъсир кўрсатган.

Хусусий тартибдаги транспорт хизматидан фойдаланиш охирги ой мобайнида 800 сўмдан минг сўмга кўтарилган.

Бензиндан ташқари Хоразм вилоятида газ ва электр энергияси таъминоти ҳам яхши йўлга қўйилмаган. Газ босими паст, электр энергияси таъминотида эса мутассил узуилишлар рўй бериб турибди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тошкентлик иқтисодий шарҳловчи Жаҳонгир Шосалимовнинг айтишича бензин тақчиллиги пойтахтда ҳам ҳануз кузатилмоқда.

Унинг айтишича, пойтахтлик ҳайдовчилар кун бўйи бўлмаса ҳам камида ярим соат бензинга навбатда туришга мажбурлар.

Аммо автомобиллари суюлтирилган газда юрувчи ҳайдовчилар учун аҳвол ёмонроқ. Улар газ учун 7-8 соатлаб навбатда туришга мажбур бўлмоқдалар.

Расмийлар Ўзбекистон бўйлаб бир неча ойдан бери кузатилаётган ёқилғи тақчиллигининг сабаблари ҳақида шу вақтгача изоҳ бермаганлар.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Айни вақтда келгуси йил биринчи январидан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати нақлиёт воситаларидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан бензин ва дизел ёқилғиси ҳамда газ учун солиқларни 25 сўмга оширишни режалаштирганлигини маълум қилди.

Шунингдек, ер солиғи, мол-мулк ва сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи 20 фоизга кўтарилиши кутилмоқда.

Солиқларни ўз вақтида тўламаган жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари янада кучайтирилади.

Бироқ, шу билан бирга, кичик бизнес билан шуғулланувчи тадбиркорлардан олинадиган ягона солиқ тўлови 6 фоиздан 5 фоизга қисқартирилиши айтилмоқда.

Иқтисодий шарҳловчи Жаҳонгир Шосалимовнинг айтишича, ҳукумат ҳарбий ва хавфсизлик харажатларини солиқларни ошириш ҳисобига қоплашга уринмоқда.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди