Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Қийноқлардан шикоят қилганимдан сўнг укамни ўлдириб беришди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи a

Ҳюман Райтс Уотч чиқарган янги ҳисоботга кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарда қийноқ ҳолларини тўхтатишга оид ваъдаларининг устидан чиқмаган.

Электр токи билан қийнаш, нафасни бзғиш усулларини тўхтатиш борасида айтилган сўзлар амалга тадбиқ қилинмаган.

Айни пайтда ташкилот Ғарб давлатларини Афғонистон урушида стратегик ҳамкорлик учун ушбу ҳолатларга кўз юмаётганликда айблайди.

Тошкент яқинидаги туманлардан бирида истиқомат қилувчи оила узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилинган яқинлари Ҳюман Райтс Уотч ҳисоботида келтирилган тилга олинган қийноқ ҳолларидан азият чекаётганларини тасдиқлайди.

Оиладан уч киши диний-сиёсий айбловлар билан озодликдан маҳрум этилган.

2011 йилнинг ёзида қамоқхонадан улардан бирининг жасади келган.

Оила аъзоларидан бири ўз жигарларини ноқонуний муносабат натижасида оламдан ўтгани, жасадида қийноқ излари бўлганини айтади.

Унга кўра, Навоий ва Зарафшон қамоқхоналарида бўлган яна икки иниси ҳали ҳануз оғир кунларни бошларидан кечиришмоқда.