Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қишда газ таъминоти талабини илгари сурганидан кейин қамалган фаоллар озод этилган

Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида аввалроқ аҳолига газ ва электр бериш талаби билан норозилик намойиши ўтказишга уринган икки фаол 15 кунлик қамоқдан сўнг озодликка чиқарилган.

Чироқчилик Нурали Кўлобов ва Абдумурод Норбоевлар 8-декабр - Ўзбекистон конститутицияси қабул қилинган кун арафасида 500 нафар қишлоқ аҳли намойишга чиқиши ҳақида маҳаллий ҳокимиятни огоҳлантирган эдилар.

Фаоллар тумандаги газ ва электр таъминотидан норозилик билдирилган шикоятни Ўзбекистон президенти номига, Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси, Миллий Хавфсизлик хизмати, "Ўзбекэнерго" ширкати, Қашқадарё вилояти ҳокимлигига юборганлар.

Тумандаги 20 қишлоқ оқсоқоллари имзолаган норозилик номаси маҳаллий расмийларга етказилган, Чироқчи туман ҳокимлиги агар аҳоли талаблари бажарилмаса, 8 декабр - Ўзбекистон конституцияси қабул қилинган кун ва 15 декабр куни оммавий норозилик намойиши уюштирилиши ҳақида огоҳлантирилган эди.

Икки фаол режаланган намойиш арафасида Чироқчи туман ҳокимлигига чақирилиб, ҳибсга олинган.

Маҳкама уларни маъмурий қонунбузарликда айблаб, 15 кунлик қамоқ жазосига маҳкум этган.

Ўзбекистон: Конституция кунида конституциявий ҳуқуқлар талаби учун ҳибс

Би-би-си фаолларнинг тақдири ва Қашқадарёдаги аҳвол ҳақида қаршилик ҳуқуқ фаоли Гулшан Қораева билан суҳбатлашди.