Афзал Рафиқов: ‘Ҳазрат Навоий ‘Ҳамса’сини оркестр жўрлигида ижро этдим’

Image caption Янги 2012 йилнинг кириб келишига ҳам саноқли соатлар қолди...

Жорий 2011 йил ўз поёнига етиб борар экан, кечаётган йилда ким нималарга эришдию яна нималардан афсусда?

Янги йилдан кутаётган умидларию режалаётган ишлари қандай?

Би-би-си Ўзбек Хизмати Янги йил арафасида бу хусусда ўзбекистонлик юлдуз хонанда, ижодкор ва спортчиларнинг фикрларини бериб бориш ниятидадир.

Суҳбатларимизни 26 декабр кунидан бошлаб 1 январгача ҳафтанинг ҳар куни веб саҳифамизда ўқишингиз ва “Дараклар” дастуримиз орқали тинглашингиз мумкин бўлади.

Навбатдаги қаҳрамонимиз таниқли санъаткор Афзал Рафиқов:

Фото муаллифлик ҳуқуқи uznet.biz
Image caption Таниқли санъаткор Афзал Рафиқов Ўзбекистон халқига Янги йил тилаклари билан...

Афзал Рафиқов: “Ижод масаласида гапирадиган бўлсак, яхши йил бўлди. Чунки кўп йилдан бери орзу қилиб, ўйлаб юрган нарсамни амалга оширдим. Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг “Ҳамса”сидан парчаларни симфоник оркестр жўрлигида томошабинларга ўқиб, эшиттирдим. Тахминан бир ярим соатлик концерт бўлди. Томошабинларнинг кўпчилиги меҳнатимни эътироф этишди. Лекин шахсан ўзим ҳам ушбу иш жараёнида ҳақиқий эстетик лаззат олдим. Шунча йиллик меҳнатларим зое кетмагани, улуғ ҳазратимизнинг сатрларини ҳозирги томошабинга тушунарли қилиб ўқиб беришдек масъулиятли ишнинг уддасидан чиқа олганим учун ниҳоятда хурсанд бўлдим, бошим осмонга етди...”

Таниқли санъаткор Афзал Рафиқов билан суҳбатнинг тўлиқ матнини тинглаш учун плейерни ўйнанг:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Навбатдаги қаҳрамонимиз моҳир мураббий Вадим Абрамов: "2011 йил Ўзбекистон футболи учун омадли кечди"

Навбатдаги қаҳрамонимиз донгдор боксчи Артур Григорян: "Ўзбекистонда ўз номим билан профессионал клуб очмоқчиман"

Навбатдаги қаҳрамонимиз таниқли адиб Шукрулло: "Ёзувчидан қоладигани гап эмас, мерос, асар..."

Навбатдаги қаҳрамонимиз таниқли хонанда Абдулазиз Карим: "2012 йил ижодимнинг сермаҳсул йили бўлади деб ўйлайман"

Илк қаҳрамонимиз таниқли санъаткор Обид Юнусов: "Керак бўлиб юрганимга минг-минг шукурлар айтаман"