Ўзбекистон Тожикистон учун темир йўл транзити тарифини 32 фоиз оширган

Локомотив Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Тожикистон бозорларидаги озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларнинг қарийб 90 фоизи экспорт қилинади ва уларнинг аксари темир йўл орқали ташилади

"Тожикистон темир йўллари" ширкатига кўра, 2012 йилнинг бошидан Ўзбекистон томони Тожикистон учун транзит тарифларини 32 фоиз кўпайтирган.

Шунингдек, ҳалигача, жанубий Тожикистонга борадиган Ғалаба-Амузанг минтақасидаги темир йўл таъмирланмаган.

Тожикистон томони Ўзбекистон жанубидан темир йўл қатнови тўхтаб қолгани натижасидаги молиявий зарарни 20 миллион доллардан ортиқ деб баҳолаган.

"Тожикистон Темир йўллари" ширкатининг расмийлари Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Ғалаба-Амузанг минтақасида юз берган портлаш борасидаги хабарларни рад этиб, мазкур ҳодиса жанубий Тожикистонга нисбатан қамал эканлигини таъкидлаганлар.

Ушбу ширкат раиси ёрдамчиси Асрор Раҳмонов Тожикистонга борадиган темир йўлни бузишни Ўзбекистон ҳукуматининг олдиндан режалаштирилган бир амали, дея баҳолаган.

"Ӯзбекистон темир йўл ширкати раиси ўринбосарлари телефон орқали суҳбатларида "Ӯзбекистон Темир йўллари" ширкатининг бу ҳодисага алоқаси йӯқ, демоқдалар", деб айтди Раҳмонов жаноблари.

2011 йилнинг 17 ноябрида Ӯзбекистон темир йўлининг Ғалаба-Амузанг минтақасида портлаш юз бергани ҳақида Ўзбекистон томони хабар тарқатган, жанубий Тожикистонга поездлар ҳаракати тўхтаб қолган эди.

Тожикистон темир йўл ширкати маълумотларига кўра, жанубий Тожикистон учун мўжалланган 343 вагон Ӯзбекистон станцияларида йиғилиб қолган, оқибатда Тожикистон томонига 20 миллион доллар миқдорида зарар етказилган.

Ўзбекистон эса, темир йўлда портлаш туфайли келиб чиққан муаммолар ҳалигача бартараф этилмаганини айтади.

"Тожикистон темир йўллари" ширкатининг бир неча бор мазкур йўлни тиклашда ёрдам кўрсатиш борасидаги таклифларига ўзбек ҳамкасблари жавоб бермаган.

Шунингдек, икки марта Тожикистон бош вазири ушбу масала тӯғрисида Ўзбекистон бош вазирига мурожаати ва Тожикистон парламентининг Ӯзбекистон Олий Мажлисига мурожаатлари жавобсиз қолган.

Айни дамда, "Тожикистон Темир йўллари" ширкати раиси ӯринбосари Усмон Қаландаров янги йилнинг бошидан Ӯзбекистон темир йӯл ширкати Тожикистон учун транзит тарифларни 32 фоиз кӯтаргани ҳақида хабар берди.

Жаноб Қаландаровнинг айтишича, Тожикистон бозорларидаги озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларнинг қарийб 90 фоизи экспорт эканлигини ҳисобга олганда, бу амал автоматик тарзда бозорларда нархларнинг бирданига ошиб кетишига сабаб бӯлиши мумкин.

"Тожикистон темир йўллари" ширкати раиси ӯз фармони билан транзит тарифи ошиши натижасидаги зарарларни ширкат даромади ҳисобидан ўрнини тӯлдиришга қарор қилди.Бу қарор бозорларда моллар нархининг кескин ошиши олдини олишга ёрдам беради", деди Усмон Қаландаров.

Тожикистон томони ҳам жавоб сифатида Ӯзбекистон учун транзит тарифларни оширган бӯлса-да, бу амал Ӯзбекистон темир йӯл ширкатига унча таъсир кўрсатмаслиги айтилмоқда

Зеро Тожикистон темир йӯли орқали транзит ҳаракати фақат 109 километрни ташкил этади ва бундан ташқари охирги йилларда Ӯзбекистон мазкур ҳаракатларни жиддий камайтирган.

Бу мавзуда батафсилроқ