Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

ЎХҲ Ўзбекистонда халқ қўзғолони юз бериши эҳтимолидан огоҳлантирди

Image caption ЎХҲ асосий мақсади - Ўзбекистондаги тузумни тинч йўллар билан ағдариш

Ўзбек мухолиф гуруҳларини ўзида бирлаштирган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) Ўзбекистонда халқ қўзғолони юз бериши эҳтимолидан огоҳлантириб чиққан.

Ташкилотнинг веб саҳифасида эълон қилинган ҳужжатда айтилишича, араб услубидаги ғалаёнлар Ўзбекистонда ҳар он юз бериши мумкин.

ЎХҲ ана шундай ҳолатда халқ инқилобини бошқаришга тайёр эканини даъво қилган.

Ўтган йил майида Берлинда таъсис этилган ҳаракат фаоллари араб инқилобларидан илҳомланганликларини айтишган.

ЎХҲ асосий мақсади Ўзбекистонда мавжуд сиёсий тузумни тинч йўл билан алмаштириш эканини айтиб келади.

Би-би-си Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Тарғибот бўлими раҳбари Намоз Нормўмин билан боғланиб, нима учун араб инқилоби Ўзбекистонда ҳам такрорланади деб ишонасиз, деб сўради.