BBC navigation

Хоразмда совуқ туфайли мева дарахтлари ҳам ўтинга айланмоқда

Сўнгги янгиланиш 5 феврал 2012 - 13:55 GMT

Дарахтларнинг кесилиши мева тақчиллигига етаклаши кутилади

Ўзбекистонда сўнгги кунларда ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши кузатилар экан, хоразмликлар ёқилғи танқислиги сабабли боғлардаги мева дарахтларини ҳам чопиб ўтинга айлантиришаётганини айтишмоқда.

Об-ҳавони кузатиш маркази берган маълумотга кўра, 3 февралдан бошлаб Урал ва Ғарбий Сибирдан кириб келган совуқ ҳаво массаси сақланиб турибди.

Ўзбекистоннинг энг шимолий минтақаси бўлган Хоразмда ҳаво ҳарорати кечқурунлари, расмий маълумотга кўра, -21 даражагача тушиб кетган. Урганчлик инсон ҳуқуқлари фаоли Ҳайитбой Ёқубовнинг айтишича, расмий матбуот об-ҳаво даражасини ўзгартириб кўрсатмоқда.

"Баъзи кунлари -25, тунда эса -30га тушган ҳоллари ҳам бўлди", - дейди фаол.

Унга кўра, нафақат қишлоқлар, балки шаҳарларда ҳам юзага келган ёқилғи танқислиги ўтинга талабни оширган ва вилоят бўйлаб дарахтларнинг кесилишига сабаб бўлмоқда.

"Боғлардаги, ота-боболаримиздан қолган дарахтлар кесилаяпти ҳаммаси. Олдинлар Урганчдан қарасангиз, дарахтлар паноҳида узоқдаги қишлоқлар кўринмасди. Ҳозир дарахт қолмаган, узоқдаги қишлоқлар кўринади.

Ҳайитбой Ёқубов азият чекаётган одамларни тушуниши, лекин мавсуми келганда мева ҳосили яхши бўлмаслигини айтади.

Унга кўра, совуқ тушишидан аввал вилоят расмийлари кераклича тайёргарлик кўрмаган.

"Буни ёз кунлари қилиш керак. Газ қувурлари эскирган, 70 ёшга кириб қолган. Булар тубдан янгиланмаса, аҳвол яхшиланмаса керак", - дейди у.

Фаолнинг айтишича, электр таъминотидаги узилишлар бироз камайган.

"Совуқ бўлгандан кейин электрни қўшиб беришаяпти. Ҳозир унча ўчмаяпти. Ўчса ҳам, бир соат, ярим соат ўчади, лекин 3-4 соат узлуксиз берилаяпти".

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.