Би-би-си мухбири Наталя Антелава Ўзбекистонга киритилмаган

Image caption Наталя Антелава бир неча йил давомида Би-би-си Жаҳон хизматининг Марказий Осиё бўйича мухбири бўлиб ишлаган.

Учоқда Тошкентга учиб борган Би-би-си мухбири Наталя Антелавани аэропортдан чиқаришмаган.

Наталя Антелава ўзини депортация қилишларини Тошкент аэропортида кутаётгани ҳақида Twitterдаги саҳифасида хабар берган, кўп ўтмай кўплаб Twitter фойдаланувчилари Би-би-си мухбири Ўзбекистонда дуч келган мушкулликдан воқиф бўлганлар.

"Тошкент аэропортида депортация қилишларини кутаяпман. Улар негалигини айтишмаяпти, фақат "биз сизни мамлакатга қўя олмаймиз", дейишди", деб ёзади Twitterда Наталя Антелава.

Наталя Антелава бир неча йил давомида Би-би-си Жаҳон хизматининг Марказий Осиё бўйича мухбири сифатида фаолият юритган.

У 2005 йил май ойидаги Андижон воқеаларини Тошкентдан туриб ёритган.

"Тошкент аэропортидаги "Она ва бола" хонасидаги юмшоқ креслода депортациямни кутаяпман", дея Twitterда маълум қилган Би-би-си мухбири.