Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Собиқ мулозим: 'Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш имконсиз'

Image caption Коррупция, айниқса ҳуқуқ-тартибот идораларида кенг тарқалган, деб ишонилади

"Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти Ўзбекистон Бош прокуратурасини собиқ юқори мартабали мулозимнинг коррупция борасидаги иддаоларини текширишга чақирган.

Гуруҳ тарқатган хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар прокуратураси қошидаги Солиқ, валюта ва ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти бошлиғининг собиқ ўринбосари Ботир Хусаинов давлатга тегишли миллионлаб доллар маблағларнинг ўзлаштирилишини фош этиши ортидан ҳибсга олиниб, қамоққа ташланган.

Ҳозирда озодликка чиққан собиқ мулозим ўзига қарши таҳдидлар бўлаётганини айтган.

Унга кўра, давлат маблағларини ўзлаштирган ширкат Ўзбекистоннинг собиқ ички ишлар вазири ва яна икки номдор шахснинг ўғилларига тегишли бўлгани боис жиноий иш босди-босди қилинган.

Би-би-си билан суҳбатда Ботир Ҳусаинов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишнинг қанчалик машаққатли экани ҳақида гапирди.