Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тошкентда Наврўз кайфияти сезилмайди...

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Бу йил минтақада Наврўз арафасида ёққан қор ҳам байрам кайфиятига таъсир кўрсатгани айтилмоқда.

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, бугун мамлакатда наврўз олди кайфиятлари у қадар сезилмайди.

Хусусан, пойтахт Тошкент маҳаллаларида одатий оммавий тадбирлар бошланмагани, одамлар эса турмуш қийинчиликлари боис байрам кайфиятида эмаслиги айтилади.

Айрим интернет саҳифаларида эса Тошкентда хавфсизлик чоралари ўта кучайтарилгани борасида ёзилмоқда.

Би-би-си пойтахт Тошкентдаги вазиятни ўрганиш учун шаҳарнинг ўз исмини ошкор этишни истмаган маҳалла фаолларидан бирини суҳбатга тортди.

Маҳалла фаолининг айтишича, улар истиқомат қилаётган мавзеда хавфсизлик чорлари у қадар кучайтирилмаган, лекин баъзи текширув чоралари ва ободончилик ишлари олиб борилмоқда.

Ҳар йили кузатиладиган сумалак пишириш, маҳаллий ҳокимият бинолари ўнгида уюштириладиган байрам тантаналари эса кузатилмаяпти.

Фаолнинг айтишича, аҳолининг коммунал тўловлардан тўпланиб қолган қарзлари, ишсизлик туфайли байрам кайфияти одамларда кам.