Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Гулнора Каримова ўзининг янги қўшиқлари альбомини чиқариши ҳақида эълон қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Ғарб матбуоти Каримова хонимни Гарвард таҳсилдори, поп юлдузи, модельер, элчи ва киборлар даврасининг кунда-шундаси деб таърифлайди.

Президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ўзининг янги мусиқий альбомини чиқараётганини эълон қилган.

Каримова хонимнинг Twitterдаги микроблогида ёзишича, янги альбомда унинг ҳаётининг турли лаҳзаларидаги кечинмалар акс этади.

Аммо у альбомнинг қачон чиқишини айтмаган.

39 ёшли Гулнора Каримова Googoosha тахаллуси билан қўшиқлар ижро этиб келади.

Каримова хоним отаси уни болалигида айнан шу ном билан эркалаб чақирганини айтган.

Ғарб матбуоти Каримова хонимни Гарвард таҳсилдори, поп юлдузи, модельер, элчи ва киборлар даврасининг кунда-шундаси деб таърифлайди.

"Телеграф" рўзномасининг ёзишича, ўзбекларнинг аксарияти қашшоқликда ҳаёт кечираётган бир пайтда дабдабали ҳаёт тарзи билан танилган Гулнора Каримова мамлакат ичкарисида кўпчиликнинг нафратини қозонган.

Шу кеча-кундузда Hello журналининг рус тилидаги нашри Гулнора Каримова, унинг Тошкент четидаги дала ҳовлиси ҳақида мақола эълон қилган.

Аммо Гулнора хонимнинг аксар қўшиқлари, табиийки, нафрат эмас, балки муҳаббат ҳақида.

Хўш, ўзбекистонлик журналистлардан бирининг таъбири билан айтганда, бой қизининг кўнгилхушликларига ўхшаб кетадиган бу қўшиқлар ўзбек тингловчисининг қалбига йўл топа билганми?

Умуман, Googoosha қандай қўшиқчи?

Би-би-си шу ҳақда Ўзбекистондаги шоу бизнес янгиликларини ёритувчи shov-shuv.uz веб-сайти асосчиси Жасур Ҳамроев билан суҳбатлашди.