Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

ОХҲТ минтақада эҳтимолий зиддиятларнинг олдини олишга қодирми?

Image caption Мухолифат намойишлари ўзбек аҳолиси орасида хавотирлар уйғотган

Ўзбекистонлик фуқаро жамияти фаоллари Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотини Қирғизистонда этник зиддиятларнинг такрорланиш эҳтимолидан огоҳлантиришган.

Тошкентда ташкилотнинг Миллий озчиликлар бўйича Олий Комиссари Кнут Воллебек билан учрашув чоғида фаоллар Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотини эҳтимолий зиддиятнинг олдини олиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирганлар.

ОХҲТ мулозими Ўзбекистон расмийлари билан минтақадаги миллий муносабатлар масаласини муҳокама этган.

Аввалроқ Брюсселда жойлашган Халқаро Инқироз Гуруҳи Қирғизистон жанубида 2010 йил июнида юз берган хунрезликларнинг такрорланиш эҳтимолидан огоҳлантирганди.

Учрашувда иштирок этган мустақил Эксперт Ишчи Гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоиловнинг айтишича, Воллебек жаноблари ташкилот ичидаги бюрократик қийинчиликлар зиддиятларнинг олдини олиш юзасидан шошилинч чоралар кўришга изн бермаётганини эътироф этган.