Ўзбекистон цензура энг кучли бўлган мамлакатлар рўйхатида

Жаҳон Матбуот Эркинлиги Куни арафасида Журналистларни Ҳимоя Қилиш ташкилоти - CPJ чиқарган баёнотда айтилишича, жаҳоннинг цензура энг кучли бўлган 10 мамлакатида ахброт устидан диктаторларча назорат ўрнатилган.

"Бу назоратга расмий ташвиқот, шафқатсиз куч қўллаш ва ўта замонавий технлогиялардан фойдаланиш йўллари билан эришилмоқда", дейилган ташкилот баёнотида.

Журналистларни Ҳимоя Қилиш ташкилотининг билдиришича, Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Белорус дохил ушбу мамллакатлар режимлари барқарорлик ва ривожланишни таъминлаш баҳонаси билан мустақил ахборот йўлини тўсиб, эвазига ўз ташвиқотларига зўр бермоқдалар.

Замонавий технологиялардан эса фуқаролар қудратини ошириш йўлида эмас, улар устидан назоратни кучайтириш йўлида фойдаланилмоқда экан.

Ташкилот раҳбари Жоел Саймоннинг айтишича, бу мамлакатларда журналистлар хавф сифатида кўриладилар ва мустақил равишда фаолият юргизишга ҳадди сиққан журналистлар бунинг учун жазланадилар.

Ўзбекистонда цензура қандай ишлайди?

Журналистларни Ҳимоя Қилиш ташкилотининг цензура энг кучли бўлган мамлалкатлар рўйхатига 10 мамлакат киритилган.

Ўзбкистон улар орасида 6-ўринда.

Ташкилотга кўра, Ўзбекистонда биронта ҳам том маънода мустақил матбуот нашри мавжуд эмас.

Асосан мамлакатдан ташқаридаги ахбарот воситалари учун ишлайдиган мустақил журналистлар эса "миллий қадриятларни ҳақорат қилиш" ва туҳмат каби айбловлар билан тазйиқ остига олиб келинадилар.

Ташкилот ҳисоботида айтилишича, мухолифатнинг "Эрк" рўзномасида ишлаган журналистлар Муҳаммад Бекжон ва Юсуф Рўзимуродовлар жаҳонда энг узоқ муддат қамоқда қолаётган журналистлардир.

Ташкилот тадқиқотлари Ўзбекистонда мустақил вебсаҳифалар ва алоҳида саҳифалардаги муайян сўзларга тўсиқ қўйилганлигини кўрсатган.

Хорижий журналистлар учун эса Ўзбекистонга бориб ишлашга рухсат берилмайди.

CPJ ҳисоботида 2006 йили бедарак кетиб, кейинчалик ўз хоҳишига қарши руҳий шифохонага ётқизилган журналист Жамшид Каримов иши ҳам қайд этилган.

Жамшид Каримов 2011 йил ноябр ойида шифохондан чиқарилган, лекин ўшандан бери унинг қаерда эканлиги ва аҳволи ҳақида маълумот олиш жуда мушкул.

Бу мавзуда батафсилроқ