Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаоли дўппосланган

Қарши шаҳридан олинган хабарларга кўра, шанба куни эрталаб таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Гулшан Қораева номаълум шахсларнинг ҳужумига учраган.

Яқинларига кўра, номаълум аёллар уни дўппослашган ва ўлдириш билан таҳдид қилганлар.

Ҳуқуқ фаолининг ҳужумчилардан қочиб, яқиндаги дўконлардан бирида яширингани айтилади.

Биз ҳозирда шифокорларга мурожаат қилгани айтилган Гулшан Қораеванинг ўзи билан боғлана олмадик.

Унинг акаси, Швецияда яшаётган мустақил журналист Тўлқин Қораевнинг Би-би-си билан суҳбатида айтишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат саккизлар атрофида юз берган.

Аён бўлишича, Гулшан Қораева ногирон боласига дори олиш учун дорихонага кетаётган бўлган.

Қашқадарё вилоят Жиноий ишлар суди биноси яқинидаги мактабга етганида эса, унга иккита ёш жувон ташланган.

Гулшан ўзига ҳужум қилганларнинг ёши 20-21лар атрофида эканини айтган.

Укасининг сўзларига кўра, бақириб, чақириб, опасини уришаркан, икковлондан бири Гулшан Қораевани "ўз эри билан юриш"да айблаган.

"Бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳолат...", дейди укаси биз билан суҳбатда.

Тўлқин Қораевнинг айтишича, опасининг фақат бошига уришган ва еган калтаклари натижасида унинг мияси чайқалган.

Укасига кўра, опасига қарши ҳужум унинг инсон ҳуқуқлари фаоли сифатидаги фаолияти билан боғлиқ, деган ишончда:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ