Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда давлат маблағларининг "камида 20 фоизи" ўзлаштирилади

Image caption Шоймамат Шерқобилов Ўзбекистон президентининг Термизга сафаридан бир кун ўтиб ҳибсга олингани хабар қилинган

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, Термиз туман ҳокими ҳибсга олинган.

Хабарларда айтилишича, Шоймамат Шерқобилов ерларни ноқонуний сотиш ва бошқа иқтисодий жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Яна бир ҳокимнинг ҳибсга олингани ҳақида Президент Каримовнинг Термизга сафаридан бир кун ўтиб хабар қилинган.

Transparency International халқаро нодавлат ташкилотига кўра, Ўзбекистон дунёнинг энг коррупциялашган мамлакатларидан биридир.

Ташкилот ўтган йили Ўзбекистонни идорий фасод энг кучли бўлган дунёнинг беш давлатидан бири деб топганди.

Шоймамат Шерқобилов сўнгги ойларда ҳибсга олинган камида учинчи ҳокимдир.

Икки ҳафта муқаддам Бухоро шаҳар ҳокимининг ҳибсга олингани, шу ҳафта эса Шаҳрисабз шаҳар собиқ ҳокимининг ҳибсда вафот этгани ҳақида хабарлар олинган.

Шунингдек, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида қатор юқори мартабали шахслар лавозимидан четлатилиб, уларга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган.

Амалдорларга қарши сўнгги ҳибсга олишлар ортида қандай сабаблар турган бўлиши мумкин?

Айни савол билан Би-би-си миллионлаб доллар давлат маблағларининг ўзлаштирилишига доир жиноят ишларини тергов қилган Тошкент шаҳар прокуратурасининг собиқ ходими Ботир Ҳусайиновни суҳбатга тортди.

Ботир Ҳусайиновнинг айтишича, раҳбарларни "қамаш билан" муаммони ҳал этиш имконсиз.

Собиқ прокурор билан суҳбатни тингланг.