Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ғафур Раҳимов Ўзбекистон Олимпия Қўмитасидаги лавозимидан четлатилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Ғафур Раҳимов яқин-яқинларгача Ўзбекистондаги спортнинг асосий ҳомийларидан бири сифатида кўриларди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг вице-президенти Ғафур Раҳимов лавозимидан четлатилган.

Олимпия Қўмитаси тарқатган хабарда айтилишича, бунга жаноб Раҳимовнинг ўз фуқаролигини ўзгартиргани сабаб бўлган.

Аввалроқ Ғафур Раҳимов Россия фуқаролигини қабул қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Хориж матбуотида Ўзбекистондаги жиноий авторитетлардан бири ва наркобарон сифатида номи тилга олинадиган 61 ёшли Ғафур Раҳимов ўзини ишбилармон ва меценат сифатида тақдим қилиб келади.

У спортни ривожлантиришдаги хизматлари учун Ўзбекистон ҳукуматининг мукофотларига ҳам сазовор булган.

Аммо сунгги пайтларда жаноб Раҳимовнинг ҳукуматининг назаридан колгани ва Ўзбекистонни тарк этгани айтилади.

Шу йил бошида АҚШ молия вазирлиги Ғафур Раҳимовни "Братва" ёки "Биродарлик халқаси" жиноий гуруҳи етакчиларидан бири дея атаб, унга қарши жазо чораларини киритган.

Ғафур Раҳимовнинг Ўзбекистон Олимпия Қўмитасидан четлатилиши ҳақида мавзуни яқиндан ўрганган мустақил журналист Шоҳда Ёкубнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, унинг Ўзбекистон ҳукумати билан муносабатларидаги совуқчилик бундан икки йилча аввал бошланган. Лекин бунга нима сабаб бўлгани маълум эмас. Баъзилар бунга бизнес соҳасидаги келишмовчиликлар сабаб бўлганлигини тахмин қиладилар.

Шоҳида Ёқубга кўра, Ғафур Раҳимовни халқаро миқёсда гиёҳванд моддалар савдосига аралшаган шахс сифатида кўришса ҳам бу даъволар ҳали биронта маҳкама томонидан исботланмаган.