BBC navigation

Ўзбекистонликлар Мисрда кечаётган сиёсий жараёнлардан қанчалар хабардор?

Сўнгги янгиланиш 25 июн 2012 - 13:33 GMT

Дунёнинг қатор давлатлари раҳбарлари Мисрнинг янги сайланган президентини ғалаба билан қутлаганлар.

АҚШ Президенти Барак Обама ўтказилган сайловларни "Мисрнинг демократияга ўтиш йўлидаги муҳим қадами" сифатида таърифлаган.

Дунёнинг қатор мамлакатлари раҳбарлари Мисрнинг янги сайланган президентини ғалаба билан қутлаганлар.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Хейг ҳам Мурсийга табрик йўллаган.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху икки мамлакат ўртасида имзоланган тинчлик шартномаси ўзгармаслигига умид билдирган.

Дунё оммавий ахборот воситалари нигоҳи ҳам Мисрда, Мусулмон биродарлари вакили бўлмиш жаноб Мурсийда...

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари эса Мисрдаги янги президент ҳақида сукут сақламоқда.

Худди Мисрдаги инқилоб ҳақида сукут сақлагани каби...Биз Тошкентлик журналист журналист Нарзулла Охунжоновга сим қоқдик ва ундан Миср янги президент сайлаганидан ўзбекистонликлар хабардор бўлишдими деб сўрадик?

Ўзбекистонликлар Мисрда кечаётган сиёсий жараёнлардан қанчалар хабардор?

Ўзбекистонликлар Мисрда кечаётган сиёсий жараёнлардан қанчалар хабардор?

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ўзбекистон ҳукуматига қарашли нашрлардан бирида ишлайдиган бошқа бир журналист эса, Араб инқилоби дохил Мисрдаги воқеаларнинг ёритилмаслиги мамлакатдаги журналистларнинг фаолиятсизлиги билан боғлиқ эмас.

Бу каби мавзулар, айниқса, инқилоб мавзусига оғзаки таъқиқ жорий этилган ва ҳушёр муҳаррирларнинг назоратидан чиқиб бирор нарса қилиш мушкул.

Номини ошкор этишни истамаган ҳукумат нашрида ишлайдиган бу журналистнинг айтганларидан иқтибос келтирсак: " Президентимиз бизни жасоратсизликда айбладилар бир неча марта...Ишондик у кишига. Аммо, кейин қарасак, жасоратли журналистлар бор экан, аммо матбуот эркинлиги билан юзма - юз бўлиш жасорати на Президентда на ҳукуматда бор экан!.. Биз эмас, улар қўрқишади эркин матбуотдан", дейди ўзбекистонлик журналист.

Ўзбекистонга қўшни Қирғизистон матбуоти Мисрдаги воқеаларни қандай ёритмоқда?

Ўзбекистонга қўшни Қирғизистонда эса, Бишкекдаги мухбиримиз Тўлқинбек Турдибоевга кўра, Муҳаммад Мурсийнинг президент этиб сайлагани борасидаги хабар жонли ёритилмоқда.

"Қирғизистон миллий радиосидан ҳар бир соатда узатиладиган даракларда Миср сайловлари натижалари энг биринчи бўлиб берилди", дейди мухбиримиз.

Мамлакатда эркин фаолият қилувчи телевизион каналлар ҳам ушбу янгиликни кечиктирмай халққа етказаётгани айтилади.

Кўпдан бери амал қилиб келаётган тартибга биноан душанба куни рўзномаларнинг аксарияти чоп этилмаган, аммо эртанги сонда Мисрдаги сайлов натижалари бош мавзуси бўлишига ишонч билдирилади.

Қирғизистондаги диний масалалар бўйича мутахассислардан бири Қодир Маликов Мисрдаги Ислом дорулфунунини битирган. Унинг айтишича, янгиликнинг оммавий ахборот воситалари ва қирғизистонликлар учун қизиқарли томони "дунёвий ҳокимият ўз обрўсини йўқотиб бораётгани"дир.

Сиз ҳозир қаердасиз? Мисрдаги сиёсий ўзгаришлар борасида қандай фикрдасиз? Фикрларингизни қуйидаги форма орқали bbcuzbek.com га йўлланг

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.