Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

АҚШ Ўзбекистонда ўз ҳарбий базасини очадими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Сўнгги пайтларда АҚШ мулозимларининг Тошкентга сафарлари кўпайган

Тошкентга сафар қилган АҚШ Конгресси аъзолари Дэн Бўртон ва Грегори Микс Президент Ислом Каримовга Афғонистондаги Америка ва Нато қўшинларига кўрсатаётган кўмаги учун миннатдорчилик билдиришган.

Жаноб Каримов ўзбек-америка мулоқоти "суръат билан ривожланаётгани ва доимий равишда мустаҳкамланиб бораётгани"ни таъкидлаган.

Конгрессменларнинг ташрифи Ўзбекистон МДҲнинг Колллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги иштирокини тўхтатиши ҳақида эълон қилганидан бир неча кун ўтиб юз бермоқда.

Россиялик таҳлилчилар Президент Каримов Вашингтондан хавфсизлик кафолатларини олгани ва яқин келажакда Ўзбекистонда АҚШнинг ҳарбий базаси қайтадан очилишини башорат қилишмоқда.

Би-би-си бу башоратларнинг қанчалик асосли экани ҳақида Тошкентдан сиёсий фанлар номзоди, АҚШ ташқи сиёсатига доир қатор тадқиқотлар муаллифи Забиҳулло Соипов билан суҳбатлашган.