Норвегиядаги ўзбек фаолининг экстрадиция этилиши қолдирилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption "Мен Ўзбекистонга етиб боргани заҳотим ҳибсга олинаман ва қамоққа ташланаман",- деб айтган Норвегиядаги ўзбек фаоли

12 июндан бери Ослодаги муҳожирлар марказида ушлаб турилган ўзбек фаолининг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши яна бир ойга тўхтатилган.

Бу ҳақда даниялик журналист Майкл Андерсен ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган.

Ҳафта бошида ўзбекистонлик бошпана изловчининг ўтган ой сиёсий бошпана сўраб қилган учинчи ва сўнгги мурожаати рад этилган, 12 июлда ватанига бериб юборилиши айтилган эди.

Майкл Андерсенга кўра, ўзбек фаолининг экстрадиция қилинишига қарши кўплаб журналистларнинг Норвегия ҳукуматига қилган мурожаатлари таъсирсиз қолмаган.

Ўзбек фаолига яна бир ой Норвегияда қолишга рухсат берилган.

Майкл Андерсен ватанида қамоқ ва қийноқларга юз тутиш эҳтимоли катта бўлган муҳожирга Норвегиядан сиёсий бошпана берилишига эришиш кераклигини таъкидлайди.

Даниялик журналист Майкл Андерсен ҳам ҳозир Норвегия муҳожирлар марказида ушлаб турилган ушбу ўзбекистонлик бошпана изловчи билан учрашишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистонлик бошпана изловчи ҳозир Парижда истиқомат қиладиган инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева билан яқин ҳамкорлик қилган.

Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, у 2010 йилдан бери "Ўтюраклар клуби"га тегишли вебсаҳифани юритиб келган.

Унга кўра, ҳозир Норвегиядаги муҳожирлар марказида тутиб турилган йигит ўзи яшаган вилоятда бир гуруҳ ёшлар билан ёшлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мониторинглар ўтказишган.

Биз Ослодаги ўзбек фаолининг экстрадиция қилиниши маълум вақтга тўхтатилгани ҳақида Мўтабар Тожибоевадан сўрадик.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ