BBC navigation

Тошкентда Нексия автомобили портлаган

Сўнгги янгиланиш 15 июл 2012 - 12:57 GMT

Портлаш ортидан катта оломон тўпланган

Якшанба куни эрталаб Тошкентнинг Қўйлиқ бозори яқинида ҳаракат қилаётган Нексия автомобилида газ баллони портлаган. Портлаш оқибатида машина яқинида бўлган йўловчилар жароҳат олганлар.

Тошкентда жойлашан газета.уз вебсайти хабар қилишича, соат эрталабки 10 атрофида Тошкент ҳалқа йўлида ҳаракат қилаётган машинанинг портлаши натижасида яқин орадаги бошқа машиналар ҳам шикаст кўрган.

Портлаш оқибатида отилган машина қисми яқин орадаги Ваз-2106 машинасига қаттиқ шикаст етказган. Матиз ва Дамас машиналари камроқ шикаст еганлар.

Портлашдан сўнгги илк дақиқаларда ҳодиса жойини кўп сонли одамлар қуршаб олиши натижасида йўл ҳаракати деярли буткул фалажланган.

Кўп ўтмай ҳодиса жойига етиб келган милиция ходимлари йўлни одамлардан тозалашган, кўча фаррошлари йўлни машина қисмларидан тозалаганлар ва ҳаракат қайта тикланган.

Инсоний талафотлар ёки портлаш террор амали экани ё эмаслиги борасида ҳозирча маълумот тарқатилмаган. Гувоҳларга кўра, Нексиянинг ҳайдовчиси олган жароҳатлари туфайли касалхонага ётқизилган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.