Швеция: Обидхон қорига қарши суиқасдга боғлиқ маҳкама давом этмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи op.se
Image caption Ўзбекистонлик жуфтлик 15-май куни Швеция жанубида ҳибсга олинганди

Швециянинг Остерсунд шаҳрида кечаётган маҳкамада бугун ўзбекистонлик таниқли уламо Обидхон қори Назаровнинг ўғли кўрсатмаси тингланмоқда.

"Отам ҳақида телевизион кўрсатувлар мунтазам бериб борилган. 2010 йилгилар ўта жиддий эди. Улар отам террорчи сифатида тасвирланган кўрсатувни намойиш этишди. Унда отам террорчи гуруҳларни назорат қилиши ва БМТ ҳамда Ғарбдан кўмак олиши ҳақида гапирилганди", деб Довудхон Обидхон ўғли.

Обид қори Назаров шу йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромсунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида номаълум қуролли томонидан отиб кетилганди.

Асли ўзбекистонлик жуфтликка шу йил феврал ойида Стромсунд шаҳрида имомни отган шахсга қотилликни уюштиришда ёрдам бериш айблови қўйилган.

Суиқасдни амалга оширган асосий ижрочининг ҳануз озодликда эканини айтган.

54 ёшли Обидхон қори Назаров ҳамон шифохонада кома ҳолатида ётибди.

Бу мавзуда батафсилроқ