Обидхон қорига суиқасдга алоқадор кўрилган эр-хотин шартли озод этилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи op.se
Image caption Ўзбекистонлик эр-хотин айбланаётган маҳкама қарорининг 26 июлда эълон этилиши хабар қилинган.

Швециянинг Стромсунд шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровга суиқасдга алоқадор кўрилган эр-хотинни маҳкама ҳукми эълон қилингунича озодликка чиқаришга қарор қилинган.

Бир кун олдин прокурор айбланувчиларга 8 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси сўраган эди.

Маҳкама қарорининг 26 июл куни эълон этилиши хабар қилинган.

Обид қори Назаров шу йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромсунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида номаълум қуролли томонидан отиб кетилганди.

Асли ўзбекистонлик жуфтликка шу йил феврал ойида Стромсунд шаҳрида имомни отган шахсга қотилликни уюштиришда ёрдам бериш айблови қўйилган.

Суиқасдни амалга оширган асосий ижрочининг ҳануз озодликда эканини айтилади.

54 ёшли Обидхон қори Назаров ҳамон шифохонада кома ҳолатида ётибди.

Маҳкамада кўрсатма берган Довудхон Обидхон ўғлига кўра, шифокорлар отасининг келажагига ҳеч қандай умид йўқлигини айтишган.

Бу мавзуда батафсилроқ