BBC navigation

Президент Ислом Каримов олимпиячиларни қабул қилган

Сўнгги янгиланиш 25 август 2012 - 10:36 GMT

Ўзбекистон жамоаси медаллар ҳисобида 47 ўринни эгаллаган эди.

24 августда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Лондон Ёзги Ўйинларида совринли ўринларни олган тўрт олимпиячини қабул қилган.

Оқсаройдаги учрашувда мамлакат президенти Олимпиадада муваффақиятли қатнашган спортчи ва уларнинг тренерларига миннатдорчилик билдирган.

Ўзбекистон жамоасига ягона олтин медални олиб келган Артур Таймазовга унинг ўзи акс этган ҳайкалча тақдим этилган.

Бундан олдин "Узметроном" интернет сайти президент Каримов спортчиларнинг Олимпиададаги иштирокидан қониқмаганлиги учун уларни ҳануз қабул қилмаганлигини ёзган эди.

Ғолиб спортчилар ватанига қайтгач, унвонлар билан тақдирлангани ва моддий рағбатлантирилгани ҳақида расмий хабар берилган.

Ўзбекистон Олимпия жамоаси Ўйинларни битта олтин ва уч бронза медали билан якунлаган, медаллар ҳисоби бўйича мамлакатлар орасида 47 ўринни эгаллаган эди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.