BBC navigation

'Озиқ-овқатни кўпайтириш учун пахтани камайтириш керак'

Сўнгги янгиланиш 30 август 2012 - 15:55 GMT

Гўшт ва сут маҳсулотлари кўплаб ўзбеклар учун танқис таомга айланган

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат хиллари ва ҳажмини кўпайтиришга қарор қилган.

Бу борада чиқарилган фармонга мувофиқ, чорва моллари сотиб олиш, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш учун кредитлар ажратилиши, уларга кўмак кўрсатиб, солиқ имтиёлари бериш кўзда тутилади.

Марказий Осиёдаги энг аҳолиси катта, саҳролашиш кучли ва сув заҳиралари етишмайдиган Ўзбекистон деҳқончилик маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжини, асосан, ўзи қондиради.

Мустақиллик йиллари эса сифати нисбатан паст бўлса ҳам, ғалла ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Аммо Тошкентдан иқтисодчи ва тадбиркор Анвар Ҳусайновга кўра, гўшт ва сут маҳсулотлари ҳамон кам етиштирилмоқда ва уларнинг нархлари осмон. Шу боис аҳоли дастурхонида бу маҳсулотлар танқис таомга айланган.

Мутахассисларнинг ўйлашича, ҳукуматнинг ҳозирги озиқ-овқат ишлаб чиқариш қарори ҳам кескин ижобий ўзгаришлар ясашга қодир эмас

"Озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва гўшт-сут маҳсулотлари нархини тушириш учун пахта майдонларини қисқартириш ягона йўлдир" - дейди Анвар Ҳусайнов - "Ўшанда пахта экилаётган серсув ва яхши ерларда кўпроқ озиқ-овқат ишлаб чиқариш мумкин".

"Ўзбекистонда пахта етиштириш давлат обрўси учун керак, лекин деҳқонлар пахтачиликдан фойда кўришмаяпти".

Ўзбекистон сўнгги йиллари шахсий хўжаликларда ҳам озиқ-овқат етиштиришни кўпайтиришни рағбатлантирмоқда.

Тошкент яқинидаги Янгийўл тумани эса бутунлай пахтадан воз кечган.

Аммо фермерлар ҳамон ўзлари истаган экинни экиш, маҳсулот нархини эркин бозорга қараб белгилаш, кредит олиш ва тайёр маҳсулотларини четга олиб бориб сотиш йўлида катта тўсиқларга деч келишаётганидан шикоят қилишади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.