BBC navigation

Саратовда юз берган қотилликда икки ўзбек ўлдирилган

Сўнгги янгиланиш 1 сентябр 2012 - 09:39 GMT

Россияга ишлашга борган марказий осиёлик муҳожирларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланмагани айтилади


Россиянинг "Интерфакс" агентлиги хабар беришича, Саратов вилоятидаги ферма ишчилари орасида келиб чиққан тўқнашувда уч киши пичоқлаб ўлдирилган, икки киши яраланган.

Қурбонларнинг иккитаси Россияга ишлашга борган Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.

Суриштирув ходимларининг маълумотларига кўра, Совет туманидаги Александровка қишлоғида фермада ишлаб юрган ўзбеклар асли доғистонлик бўлган ферма хўжайини билан тортишиб қолганлар.

Дастлабки тахминларга кўра, хизмат ҳақини сўраган ишчилар билан ферма хўжайини орасида келиб чиққан тортишув пичоқбозликка айланган.

Ўзбек йигитлар иш берувчи ва унинг хотинига пичоқ билан жароҳат етқазишган.

Шундан сўнг ферма хўжайини пичоқни тортиб олишга муваффақ бўлган ва ишчиларнинг ўзини пичоқлаб ўлдирган.

"Интерфакс" нинг хабарига биноан, Ўзбекистон фуқароларининг жасади фермернинг уйидан топилган.

Текширувлар давомида фермадан 250 метр узоқликда рус миллатига мансуб яна бир ишчининг ўлиги топилган.

Фермер ва унинг хотини касалхонада эканлиги хабар қилинган.

Қотиллик бўйича жиноий иш очилган, суриштирув ишлари бошланган.

Хавфсизлик ходимларининг айтишича, фожеанинг асосий сабаби хизмат ҳақининг тўланмаганлиги бўлиши мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.