BBC navigation

Қозоғистон: гўдагини қамишзорга ташлаб кетган ўзбекистонлик ушланган

Сўнгги янгиланиш 6 сентябр 2012 - 14:31 GMT

Иш излаб борган аёлларнинг аксар ҳолларда алданиб фарзандлик бўлиб қолиши айтилади

Қозоғистонда гўдагини қамишзор орасига ташлаб кетган ўзбекистонлик аёл қўлга олинган. Аёл қилган ишидан афсус чекмаётганини билдирган.

Кўкчетау полицияси чақалоғини қамишзор орасига туғиб ташлаб кетган ўзбекистонликни орадан бир йил ўтиб ушлаган.

Маълум бўлишича, исми ошкор қилинмаётган 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда танасини сотиш билан шуғулланган. Қозоғистон икки йил фоҳишалик билан шуғулланган аёл туғишидан сал олдинроқ Ақимўла вилоятига қарашли Кўкчетау шаҳрига ўтган.

Исталмаган ҳомилани аборт қилишга қўрққан аёл уни ўзи мустақил туғишга ҳаракат қилган ва бунинг учун дарё ёқасидаги қалин қамишзорни танлаган.

Вилоят полиция департаменти ушбу иш юзасидан жиноий иш очганини билдирди.

Полиция департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, аёл қилган ишидан пушаймон эмаслигини айтган. Бола дунёга келган куниёқ ўтиб кетувчилар томонидан топилган ва шифохонага етказилган.

Шифокорлар боланинг соғлом эканлигини билдиришган. Чақалоқ яқинда бошқалар томонидан асраб олингани маълум.

Қозоғистонда фоҳишалик билан шуғулланиш қонун томонидан тақиб қилинмайди. Республиканинг бой шаҳарларида Ўзбекистондан танасини сотиш мақсадида кўплаб хотин қизлар келиши айтилади.

Полиция уларнинг Қозоғистонда яшаш қонунларини бузганлиги учун рейдлар давомида қўлга олиб ватанига депортация қилади.

Аксар ҳолларда аёлларнинг учинчи шахс томонидан алданиб фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланиши айтилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.