BBC navigation

МТСнинг Ўзбекистондаги раҳбарлари устидан ҳукм ўқилди

Сўнгги янгиланиш 17 сентябр 2012 - 13:29 GMT

Хабарларга кўра, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича маҳкамаси "Уздунробита"нинг иқтисодий жиноятларда айбланаётган тўрт ходимига 3 йиллик шартли жазо тайинлаган.

Шунингдек, маҳкама ширкат активларини давлат ҳисобига ўтказиш ҳақида ажрим чиқарган.

"Уздунробита" ширкати ходимлари июн ойида ҳибсга олинган ва маҳкама иши август охирларида бошланганди.

Ширкатнинг молиявий ишлар бўйича бош директор биринчи ўринбосари Темурмалик Олимов, корпоратив ривожлантириш дастурлари директори Азизилло Мирзамойдинов, хавфсизлик департаменти директори Алишер Муҳаммедов ва ахборот технологиялари бўйича бош директор ўринбосари Азиз Раҳимовлар молиявий жиноятлар ва ноқонуний даромадни ўзлаштириш мақсадида жиноий гуруҳ тузганликда айбланган.

МТСнинг Ўзбекистондаги раҳбари Беҳзод Аҳмедовнинг қаердалиги ҳозиргача номаълум қолмоқда.

Муаммолар

МТСнинг Ўзбекистондаги муаммолари ўтган июн ўрталарида юзага чиққанди.

Ўзбекистон мобил алоқа бозорида энг йирик ширкат бўлган МТС лицензияси йўл қўйилган ноқонуний ҳаркатлари туфайли дея, июл ойида дастлаб 10 кунга кейинчалик 3 ойга тўхтатилганди.

Ўзбекистон давлат алоқа инспекциясига кўра, "МТС Ўзбекистон" маркаси остида фаолият юритувчи "Уздунробита" ширкати фаолиятида бир қатор қонунбузарликларни аниқлаган.

Сўнгра, август ойининг бошида МТСнинг Ўзбекистонда иш юритиш учун берилган лицензияси бутунлай бекор қилинган эди.

Россиянинг МТС ширкати баёнотида келтирилишича, "Уздунробита"га нисбатан жиноий иш атайлаб ўйлаб чиқарилган ва охирги пайтда бўлаётган ҳодисалар Ўзбекистондаги таъсирли структуралар яхши ташкиллаштириб, ривожлантирилган бизнесни тортиб олиш истагида эканликларидан далолат беради.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.