BBC navigation

TeliaSonera ширкати Ўзбекистонга пора берганликда айбланмоқда

Сўнгги янгиланиш 20 сентябр 2012 - 12:25 GMT

TeliaSonera ширкатининг маҳаллий ҳамкори Гаян Авакян Гулнора Каримовага жуда яқинлиги айтилади

Швециянинг TeliaSonera телекоммуникация ширкати директори Ўзбекистон билан боғлиқ шартномага алоқадор пора берганлик ва ноқонуний пулни қонунлаштириш айбловлари тасдиқланса, ўзининг истеъфо беришини билдирган.

Ўзбекистондаги Ucell ширкатининг эгаси бўлган TeliaSonera Швеция ва Финландияда мобил телефон тизимида илғорлардан саналади.

TeliaSonera директори Ларс Найберг илгари сурилаётган айбловлар анча оғир бўлса ҳам, ширкат фаолиятига боғлиқ ишни ҳаққоний жавоб топишини қувватлашини айтган.

"Бу жуда жиддий нарса, мамлакатда йирик Sveriges Television ширкатини порахўрлик ва коррупцияда айблаш",- деган жаноб Найберг.

Найбергдан журналистлар ноқонуний пулни қонунлаштириш жинояти тасдиқланса нима қилишини сўрашганда, "У ҳолда мен истеъфо берсам керак",- дея жавоб қайтарган.

Sveriges Television телеканалининг мобил алоқа хизмати кўрсатиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан миллиардлаб кронлик шартномаси тузилган.

Ширкатнинг шартнома учун тўлаган пуллари Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага яқин бўлган аёл орқали ўтказилган.

Мазкур аёл Takilant компанияси билан алоқадор бўлиб, TeliaSonera ширкатининг маҳаллий ҳамкори ҳисобланган.

У Takilant лизензияси учун TeliaSonera ширкатидан 2,2 млрд крон (337 млн доллар) олади. Бироқ ҳисоб-китоб ҳужжатларида TeliaSonera ширкатидан ҳеч қандай тўлов қайд этилмагани маълум бўлади.

TeliaSonera ширкати Ўзбекистонда пора берганликда айбланаётган биринчи ширкат эмас.

Ҳафта бошида Тошкент шаҳар маҳкамаси Россиянинг МТС ширкати корхонаси "Ўздунробита"нинг тўрт ходимига қарши ҳукм эълон қилинган.

Иқтисодий жиноятларда айбланган Ўздунробита ходимлари шартли уч йилга озодликдан маҳрум қилинган. "Ўздунробита" ҳиссалари тўлиқ давлат тасарруфига ўтказилгани маълум қилинган эди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.