BBC navigation

АҚШ Ўзбекистонга чегара комплекси қурилиши учун ёрдам беради

Сўнгги янгиланиш 7 октябр 2012 - 10:43 GMT

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонга "Лабоб" чегара комплекси қурилиши учун 6 миллион доллар беришни режаламоқда.

Мазкур маблағ лойиҳани ишлаб чиқиш, чегара мажмуаси иншоотлари қурилиши ва ободонлаштириш учун сарфланади.

Молиявий ёрдам Ўзбекистон ҳукуматининг донор давлатлар, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларидан техник ривожланиш учун беғараз ёрдамларни жалб қилиш борасидаги қарори асосида олинаётгани айтилади.

Чегара мажмуаси қурилиши жорий йилнинг тўртинчи чорагида бошланиши режаланган.

6 миллион долларлик ёрдам борасида АҚШ ҳарбий кучларининг 20га яқин генерал ва адмираллари Ўзбекистонга сафар қилиши ортидан хабар қилинмоқда.

Мазкур сафар АҚШ Миллий мудофаа университетининг беш ҳафталик кучайтирилган "Кейпстоун" дастури доирасида уюштирилганди.

Америкалик расмийларининг Ўзбекистонга сафари Вашингтон ва Тошкент ўртасидаги Андижон ҳодисалари ортидан совуқлашган муносабатлар янада илиқлашаётгани далили сифатида талқин этилганди.

---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.