BBC navigation

Гулнора Каримова иккинчи видеоклипини оммага тақдим қилмоқчи

Сўнгги янгиланиш 8 октябр 2012 - 08:16 GMT

Россиянинг РИА Новости ахборот агентлиги хабар қилишича, Президент Каримов тўнғич қизи Гулнора Каримова Тошкентда ўтаётган Art Week Style.uz-2012 санъат ҳафталиги доирасида ўзининг иккинчи мусиқий клипини эълон қилишини айтган.

"Иккинчи клипни биз тадбирлар доирасида ўзимизнинг кийимларимиз намойиши тақдимоти, янги аромат тақдимоти билан тақдим этамиз, буларнинг ҳаммасини косметика коллекцияси чиройли қилиб якунига етказади", деб айтган Гулнора Каримова.

РИА Новости ахборот агентлиги мухбирига кўра, 6 октябр куни Art Week Style.uz-2012 ҳафталиги доирасида ўтказилган матбуот анжуманида Гулнора Каримова ўзининг қўшиқлари албоми бир йил олдин чиққанини айтган, бироқ "уни бу анча қизиқ продукт эканига ишонтиришганидан кейин" кенг оммага тақдим этилган.

Каримова хоним ушбу матбуот анжуманида ўзи яккахон концерт бермоқчи эмаслигини айтгани ҳақида хабар қилган РИА Новости мухбири.

Googoosha тахаллуси билан қўшиқларини тақдим этадиган Гулнора Каримова шу йил ёзда инглиз тилидаги "Round Run" деб номланган қўшиғини тақдим қилган, қўшиқнинг Бухоро шаҳрида тасвирга олинган видеоклипи август ойида эълон қилинган эди.

Тошкентдаги матбуот анжуманида Каримова хонимнинг айтишича, ўзининг видеоклипи "қарийб бир миллион марта" томоша қилинган.

"Round Run" видеоклипи томошабинлар томонидан турлича қабул қилинди.

Олқишу-мақтовлар билан бирга бу клип Бухоро шаҳрининг қадимий обидаларини оёқости қилгани ҳақидаги кескин танқидлар билдирилди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.