BBC navigation

Эски автомобиллар Қамчиқ довонига қўйилмаяпти

Сўнгги янгиланиш 9 октябр 2012 - 11:02 GMT

Йил сайин "ёш автомобиллар"нинг Қамчиққа чиқишига ижозат берилади.

1 октябрдан Фарғона водийси вилоятларини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан қуруқлик орқали боғлайдиган Қамчиқ довонидан юрмоқчи бўлган автомобиллар техник ҳолати текшириладиган янги тартиб жорий этилган.

Янги қарор асосан баланд тоғли йўлдан юрадиган юк автомобилларига қаратилган.

Энди агар автомобил 25 йил олдин ишлаб чиқарилган бўлса, бундай транспорт воситасининг довон йўлига чиқишига рухсат этилмайди.

Ва Қамчиқ довонидан юриш учун Ўзбекистонда тегишли идоралардан автомобил учун рухсатнома олиш талаб қилинади.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Автомобил ва Дарё транспорти агентлиги тасдиқлаган қарорга кўра, 2014 йил ўртасидан 20 йиллик юк автомобиллари, 2016 йил 1 июлидан эса ишлаб чиқарилганига 15 йил тўлган транспорт воситаларининг Қамчиққа чиқиши тақиқланади.

Асли номи "кам чиқ" сўзларидан олинган деб айтиладиган Қамчиқ довони Тошкент вилоятини Наманган вилояти билан боғлайди.

Довон баландлиги денгиз сатҳидан 1200 метрдан баланд.

Ўзбекистон мустақиллиги йилларида Қамчиқ довонидан ўтадиган автомобил йўлини кенгайтириш ва хавфсизлигини ошириш йўлида кенг миқёсли ишлар амалга оширилди.

Қиш пайтида қор кўчкилари кўп юз берадиган жойларида икки туннел қуриб фойдаланишга топширилди.

Қор кўчкилари хавфи юзага келганда довон орқали қатнов тўхтатиб қўйилади.

Шунга қарамасдан, Қамчиқда инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган қор кўчкилари, бахтсиз йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.



Олимжон, Тошкент: Янги қарор жуда тўғри чиқарилган. Бу қарор олдинроқ чиқарилганда ааъло нур бўлар эди. Кўп Камаз юк машиналари 10 тонна юкка мўлжалланган бўлсада 15 тонна юк ортганлигини кўп эшитганман. Бу албатта транспорт воситасини бошваришда техник кафолат бера олмайди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Автомобил ва Дарё транспорти агентлиги тасдиқлаган қарорни энг яхши қарор деб ўйлайман.


Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.